Версия для слабовидящих
 
Акционерам

“Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича навбатдаги ҳисобот

умумий йиғилиши баённомаси

 

2020 йил 19 ноябр куни Когон шаҳри

Соат:14.00 да Амиробод қўрғони 4-уй

 

 

Йиғилишни жамият Кузатув кенгаши аъзоси А.Сайфуллаев очиб, йиғилиш кворумини аниқлаш мақсадида сўзни мутахассис А.Қузиевга берди.

А.Қўзиев сўзга чиқиб, жамият акциядорларнинг жами 1626156 дона овоз бериш ҳуқуқига эга оддий акция эгаларидан 1111788 дона оддий акция эгалари ушбу кунги йиғилишда қатнашётганлигини, йиғилиш кворуми 68,37 фоизни ташкил этганлиги, йиғилишни ўтқазиш ваколатли эканлиги тўғрисида маълумот берди ва тасдиқлаб беришларини сўради, йиғилиш кворуми 68,37 фоизни ташкил қилганлиги йиғилишда иштирок этувчи акциядорлар томонидан тасдиқланди.

Жамият акциядорининг вакили А.Сайфуллаев сўзга чиқиб, санок комиссияси таркибини, йиғилишни олиб бориш учун йиғилиш раиси, котиби ва раёсати аъзоларини сайлаш тўғрисида айтиб ўтиб, йиғилиш саноқ комиссияси таркибиги О.Шокирова, Ҳ.Мўминов, У.Сафаровларни, йиғилиш раислигига Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят худудий бошқармаси бошлиғи Ж.Ахмедов, котибликга мутахассис А.Ҳ.Қўзиев, раёсатга агентлик бошлиғи Ж.Ахмедов, акциядор вакили А.Сайфуллаев, жамият бошқарув раиси Х.Саидовларни сайлашни таклиф қилди. Ушбу берилган таклифлар йиғилиш иштирокчилар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Йиғилиш раиси: ЖАхмедов

Котиб: А.Ҳ.Қўзиев

Йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият акциядорларининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

Маърузачи: Мутахассис А.Ҳ.Қўзиев;

2. Жамиятнинг 2018-2019 йиллар якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти юзасидан бошқарув органи раисининг ҳисоботини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият бошқарув раиси Х.Саидов.

3. Жамиятнинг 2018-2019 йиллар якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш;

Маърузачи: Мутахассис А.Ҳ.Қўзиев.

4. Жамиятнинг 2018-2019 йиллар якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш;

Маърузачи: Мутахассис А.Ҳ.Қўзиев.

5. Жамиятнинг 2018-2019 йиллар якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалари ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият бош ҳисобчиси К.Нарзуллаев.

6. Жамиятнинг 2018-2019 йиллар якуни бўйича олинган соф фойдасини тасдиқлаш ва тақсимлаш;

Маърузачи: Мутахассис А.Ҳ.Қўзиев;

7. Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;

Маърузачи: Мутахассис А.Ҳ.Қўзиев.

8. Жамият Кузатув кенгашининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;

Маърузачи: Кузатув кенгаши аъзоси А.Сайфуллоев.

9. Жамиятнинг 2020 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият бошқарув раиси Х.Саидов.

10. Жамият янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

Маърузачи: Мутахассис А.Ҳ.Қўзиев.

11. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;

Маърузачи: Кузатув кенгаши аъзоси А.Сайфуллоев.

12. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;

Маърузачи: Кузатув кенгаши аъзоси А.Сайфуллоев.

13. Жамият бошқарув органи аъзоларини сайлаш;

Маърузачи: Кузатув кенгаши аъзоси А.Сайфуллоев.

14. Жамият бошқарув раиси билан тузилган ишга ёллаш меҳнат шартномасини узайтириш;

Маърузачи: Кузатув кенгаши аъзоси А.Сайфуллоев.

15. Жамиятнинг 2020 йил учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматлари учун тўланадиган ҳақининг энг кўп миқдорини белгилаш;

Маърузачи: Мутахассис А.Ҳ.Қўзиев.

16. Жамиятга қарашли ишлаб чиқаришда фойдаланилмасдан келинаётган, самарасиз, таъмирталаб ҳолатга келган бино-иншоотлар, асосий воситалар ва техникаларни сотиш;

Маърузачи: Жамият бошқарув раиси Х.Саидов.

17. Жамият фаолиятини бир маромда олиб бориш ва айланма маблағлар учун хизмат кўрсатувчи банкдан қисқа ва узоқ муддатли кредит олиш;

Маърузачи: Жамият бошқарув раиси Х.Саидов.

 

Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари қуйидагича:

-тарафдорлар-1 111 788 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

 

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

1. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича йиллик умумий навбатдаги ҳисобот йиғилишининг регламентини тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан жамият бошқарув раиси Х.Саидов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2018-2019 йиллар якуни ва бизнес-режа параметрларини бажарилиши тўғрисида ҳисобот берди, йиғилиш иштирокчиларининг саволларига жавоб қайтарди. Ушбу масала ҳар томонлама муҳокама этилгандан сўнг, Кузатув кенгаши аъзоси А.Сайфуллоев жамиятнинг 2018-2019 йиллар молиявий-хўжалик якунлари ва бизнес-режа параметрларини бажарилиши юзасидан жамият бошқарув раиси Х.Саидовнинг ҳисоботини тасдиқлашни таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари қуйидагича:

-тарафдорлар-1 111 788 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

2. “Бухоронеқтгазавтонақл” акциядорлик жамияти бошқарув органининг 2018-2019 йиллар якуни ва бизнес-режа параметрларини бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлари илова мувофиқ тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Қўзиев сўзга чиқиб, жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича 2019 йил 17 апрелдаги 29ВН-сонли ҳамда 2019 йил якуни бўйича 2020 йил 27 августдаги 34/ВN-сонли ижобий аудиторлик хулосалари “Afrosiyob audit standart” МЧЖ аудиторлари томонидан берилганлигини маълумот қилиб, хуласалар билан иштирокчиларни таништирди хамда тасдиқлаб беришларини таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари қуйидагича:

-тарафдорлар-1 111 788 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

3. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг ташқи аудитори “Afrosiyob audit standart” МЧЖ ташкилотиниг 2018 йил якуни бўйича 2019 йил 17 апрелдаги 29ВН-сонли ҳамда 2019 йил якуни бўйича 2020 йил 27 августдаги 34/ВN-сонли ижобий аудиторлик хулосалари тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Қўзиев сўзга чиқиб, жамият тафтиш комиссия аъзоларининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича ҳисоботлари билан таништирди тасдиқлаб беришларини акциядорларга таклиф қилди.

Муҳокамага чиқган Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти худудий бошқармаси бошлиғи Ж.Ахмедов, жамият тафтиш комиссиясигнинг ҳисоботини маълумот учун қабул қилишини таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари қуйидагича:

-тарафдорлар-1 111 788 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

4. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботларии маълумот учун қабул қилинсин.

 

Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан жамият бош ҳисобчиси К.Нарзуллаев сўзга чиқиб, 2018-2019 йиллар якунлари бўйича жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан тузилган назорат органларига тақдим этилган, жамиятнинг ташқи аудитори томонидан тасдиқланган бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари билан таништирди ва тасдиқлаб беришларини таклиф этди.

Шундан сўнг, мутахассис А.Қўзиев муҳокамага чиқиб, жамиятнинг 2018- 2019 молия-хўжалик йиллари якунлари бўйича молиявий хисоботларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий ва халқаро стандартлар бўйича ташқи аудиторлик ташкилотлар томонидан берилган хулосаларини инобатга олиб, 2019 молия-хўжалик йили бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш таклифини қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари қуйидагича:

-тарафдорлар-1 111 788 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

5. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Қўзиев сўзга чиқиб, жамиятнинг 2018-2019 йиллар якуни бўйича олинган соф фойдасини тасдиқлаш ва тақсимлаш юзасидан маълумот бериб, жамият 2018 йилда якуни бўйича 76000,0 минг сўмлик, 2019 йил якунлари бўйича 213000,0 сўмлик соф фойда олинган бўлиб, ушбу соф фойдани тасдиқлашни таклиф этди.

Жумладан, 2018 йил якуни бўйича олинган 76000,0 минг сўмлик соф фойдани қуйидагича тақсимлаш юзасидан жамият Кузатув кенгаши томонидан тавсия этганлигини маълум қилди:

-жамият акцияларига дивиденд тўлаш учун - 2384000,0 сўм, 3,14 фоиз миқдорда,

шундан:

-имтиёзли акциялар учун-2384000,0 сўм ёки бир дона акция учун 100 сўм ёхуд номинал қийматига нисбатан 20 фоиз;

-мехнатни мухофаза қилиш жамғармасини шакллантиришга-1 520 000,0 сўм, 2 фоиз;

-жамиятнинг тақсимланмаган фойдасиги қолдириш учун -72 096 000,0 сўм, 94,86 фоиз.

Шунингдек, 2019 йил якуни бўйича олинган 213000,0 минг сўмлик соф фойдани қуйидагича тақсимлаш юзасидан жамият Кузатув кенгаши томонидан тавсия этганлигини маълум қилди:

-жамият акцияларига дивиденд тўлаш учун- 181 050 000,0 сўм, 85 фоиз миқдорда,

шундан:

-имтиёзли акциялар учун-2384000,0 сўм ёки бир дона акция учун 100 сўм ёхуд номинал қийматига нисбатан 20 фоиз;

-оддий акциялар учун-178 666 000,0 сўм ёки бир дона акция учун 83,88 сўм ёхуд номинал қийматига нисбатан 22 фоиз;

-мехнатни мухофаза қилиш жамғармасини шакллантиришга - 4 260 000,0 сўм, 2 фоиз;

-жамиятнинг тақсимланмаган фойдасиги қолдириш учун -27690000,0 сўм, 13 фоиз.

Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари қуйидагича:

-тарафдорлар-1 111 788 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

6.1. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг 018 йилда якуни бўйича олинган 76000,0 минг сўмлик ҳамда 2019 йил якунлари бўйича 213 000,0 сўмлик соф фойдаси тасдиқлансин.

6.2. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича олинган 76000,0 минг сўмлик соф фойдаси қуйидагича тақсимланиши тасдиқлансин:

-жамият акцияларига дивиденд тўлаш учун - 2384000,0 сўм, 3,14 фоиз миқдорда,

шундан:

-имтиёзли акциялар учун-2384000,0 сўм ёки бир дона акция учун 100 сўм ёхуд номинал қийматига нисбатан 20 фоиз;

-мехнатни мухофаза қилиш жамғармасини шакллантиришга -1 520 000,0 сўм, 2 фоиз;

-жамиятнинг тақсимланмаган фойдасиги қолдириш учун -72 096 000,0 сўм, 94,86 фоиз.

 

6.3. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича олинган 213 000,0 минг сўмлик соф фойдаси қуйидагича тақсимланиш тасдиқлансин:

-жамият акцияларига дивиденд тўлаш учун- 181 050 000,0 сўм, 85 фоиз миқдорда,

шундан:

-имтиёзли акциялар учун-2384000,0 сўм ёки бир дона акция учун 100 сўм ёхуд номинал қийматига нисбатан 20 фоиз;

-оддий акциялар учун-178 666 000,0 сўм ёки бир дона акция учун 83,88 сўм ёхуд номинал қийматига нисбатан 22 фоиз;

-мехнатни мухофаза қилиш жамғармасини шакллантиришга - 4 260 000,0 сўм, 2 фоиз;

-жамиятнинг тақсимланмаган фойдасиги қолдириш учун -27 690 000,0 сўм, 13 фоиз.

 

Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Қўзиев сўзга чиқиб, жамиятнинг жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш юзасидан тушунтириш берди ҳамда тасдиқлаб беришларини таклиф этди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари қуйидагича:

 

-тарафдорлар-1 111 788 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

 

7.1. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тасдиқлансин.

 

7.2. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг 2018-2019 йил якуни юзасидан акциядорларга тегишли оддий ва имтиёзли акцияларга ҳисобланган дивидендлар умумий йиғилиши баённомаси тузилган санадан бошлаб 60 кун давомида ўрнатилган тартибда пул маблағлари билан тўлансин ва тўлов шакли-нақд ёки пул ўтказиш йўли орқали тўланиши амалга оширилиши тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан жамият Кузатув кенгаши аъзоси А.Сайфуллоев сўзга чиқиб, жамият Кузатув кенгашининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича ҳисоботлари билан таништирди ва ушбу ҳисоботни маълумот учун қабул қилишни таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари қуйидагича:

-тарафдорлар-1111788 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

 

 

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

8. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича жамият Кузатув кенгаши ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

 

Кун тартибидаги тўққизинчи масала юзасидан жамият бошқарув раиси Х.Саидов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2020 йил учун мўлжалланган бизнес режаси билан таништирди ва тасдиқлаб беришларини таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-1 111 788 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

9.“Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг 2020 йил учун мўлжалланган бизнес-режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

 

Кун тартибидаги ўнинчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Қўзиев сўзга чиқиб, жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави билан таниширди ва тасдиқлаб беришларини иштирокчиларга таклиф этди.

Муҳокамага чиқган Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти худудий бошқармаси бошлиғи Ж.Ахмедов, жамият Уставини амалдаги қонунчилик талабларига мослаштирган холда давлат рўйхатидан ўтқазишни таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-1 111 788 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

10. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги устави иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда ўрнатилган тартиб ва муддатларда давлат руйхатидан ўтқазилиши таъминлансин.

 

Кун тартибидаги ўн биринчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Қўзиев сўзга чиқиб, жамият Кузатув кенгаши аъзолигига сайланиши учун берилган 10 нафар номзодлар билан таништириб, мазкур номзодларга қонун талабларидан келиб чиқиб куммулиятив равишда овоз беришлари юзасидан иштирокчиларга тушунтириш ва таклиф берди. Кун тартибидаги масала юзасидан Кузатув кенгаши аъзолари берилган куммулиятив овоз бериш натижалари қуйидагича:

1.Сайфуллаев Акмал Авезович -897588 та овоз;

2.Сайфуллаев Акбар Авезович -897588 та овоз;

3.Абоимова Маргарита Юрьевна -0,0 та овоз;

4.Норов Шавкат Шомуродович -610794 та овоз;

5.Каримов Илхом Зубайдуллоевич -1 262 250 та овоз;

6.Рахимов Миршод Хамидович -1 262 250 та овоз;

7. Ахмедова Мухаббат Иноятовна -1 262 250 та овоз;

8.Ҳалимов Алишер Жўрақулович -1 262 250 та овоз;

9.Қамаров Алижон Амин ўғли -1 262 250 та овоз;

10.Очилов Боймурод Искандарович -1 262 250 та овоз.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

11.“Бухоронефтгазавтонақл”акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши аъзолигига қуйидаги номзодлар сайланганлиги тасдиқлансин:

-Сайфуллаев Акмал Авезович, Сайфуллаев Акбар Авезович, Норов Шавкат Шомуродович, Каримов Илхом Зубайдуллоевич, Рахимов Миршод Хамидович, Ахмедова Мухаббат Иноятовна, Ҳалимов Алишер Жўрақулович, Қамаров Алижон Амин ўғли, Очилов Боймурод Искандарович.

 

 

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Қўзиев сўзга чиқиб, жамият тафтиш комиссияси аъзолигига Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 3 нафар номзодни сайлаш таклифи берилганлигини маълум қилиб, ушбу таклиф ва номзодлар билан иштирокчиларни таништирди ҳамда тасдиқлаб беришларини таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари қуйидагича:

-тарафдорлар-270 288 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-841 500 та овоз.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

12. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг тафтиш комиссияси аъзоларига қуйидаги номзодлар сайланганлиги тасдиқлансин:

-Мавлонов Азизбек Олимович, Махмудов Ахмад, Юнусов Шоввоз Шавкат ўғли.

 

Кун тартибидаги ўн учинчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Қўзиев сўзга чиқиб, жамият бошқарув органи аъзолигига Кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган номзодлар берилганлигини маълум қилиб, ушбу номзодлар билан иштирокчиларни таништирди ва тасдиқлаб беришларини таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари қуйидагича:

-тарафдорлар-1 111 788 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

13. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг тафтиш комиссияси аъзоларига қуйидаги номзодлар сайланганлиги тасдиқлансин:

-Саидов Хамид Тошмуродович, Нарзуллаев Камол Қобулович, Эргашов Нурулло Исматович, Садуллаев Ғайбуллоевич Сайфулло, Мўминов Ҳаёт Ибрагимович.

 

Кун тартибидаги ўн тўртинчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Қўзиев сўзга чиқиб, жамият бошқарув раисини сайлаш ва у билан тузиладиган ишга ёллаш меҳнат шартномасини тасдиқлаш юзасидан маълумот бериб, жамият Кузатув кенгаши томонидан ҳозирги кунда бошқарув раиси лавозимида ишлаб келиаётган Хамид Тошмуродовқич Саидовни сайлаш таклифи берганлигини айтиб ўтди.

Муҳокамага чиқган Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят худудий бошқармаси бошлиғи Ж.Ахмедов, берилган таклифни маъқуллаб Х.Саидовни жамият бошқарув раиси лавозимига сайлашни ва у билан тузиладиган ишга ёллаш меҳнат шартномасини тасдиқлашни таклиф қилиб, бошқарув раисига жамиятни иқтисодий ривожлантиришга, даромадларни кўпайтириш, кўпроқ соф фойда олиш, мавжуд бино-иншоотлардан самарали фойдаланиш чораларини кўриш бўйича тегишли чоралар кўриш лозимлиги бўйича ўз таклифини берди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-1 111 788 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

14. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимига Саидов Хамид Тошмуродович сайланганлиги тасдиқлансин ва у билан 2020 йил якунлари бўйича ўтқазиладиган акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий йиғилиши санасига қадар ишга ёллаш меҳнат шартномаси тузилсин.

 

Кун тартибидаги ўн бешинчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Қўзиев сўзга чиқиб, жамиятнинг 2020 йил учун ташқи аудиторини тасдиқлаш юзасидан маълумот берди ва ушбу масалада ўз таклифларини беришни иштирокчиларга таклиф этди.

Муҳокамага чиқган Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти худудий бошқармаси бошлиғи Ж.Ахмедов, жамиятни ташқи аудиторини танлаш юзасидан ўрнатилган тартибда танлов эълон қилишни ва танлов якуни юзасидан тасдиқлаш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши мухокамасига киритиш таклифини берди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бнатижалари куйидагича:

-тарафдорлар-1 111 788 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

 

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

 

15. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг 2020 йил учун ташқи аудиторини танлаш юзасидан аудиторлик ташкилотлари ўртасида танлов эълон қилинсин ва танлов натижалар бўйича ташқи аудиторни тасдиқлаш, унга тўланадиган хизмат ҳақи миқдорини белгилаш ўрнатилган тартибда амалга оширилсин.

 

Кун тартибидаги ўн олтинчи масала юзасидан жамият бошқарув раиси Х.Саидов сўзга чиқиб, жамиятга қарашли ишлаб чиқаришда фойдаланилмасдан келинаётган, самарасиз, таъмирталаб ҳолатга келган бино-иншоотлар, асосий воситалар ва техникаларни сотиш бўйича акциядорлардан розилик олиш учун йиғилиш муҳокмасиги киритилганлигин билдирди ва ушбу масалаларга рухсат беришларини акциядорларга таклиф қилди.

Муҳокамага чиқган Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти худудий бошқармаси бошлиғи Ж.Ахмедов, жамиятнинг Устав фондидаги 51 фоиз акциялар пакети агентлик ҳисобига ўтганлигини, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарори ва фармонлари асосида мазкур акцияларни сотиши режалаштирилаётганлигини маълум қилиб, мазкур масалаларни вақтинча тўхатиб туриш таклифини берди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

 

-тарафдорлар-270 288 та овоз, қаршилар- 841500 та овоз, бетарафлар-йўқ.

 

 

 

 

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

16. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятига қарашли ишлаб чиқаришда фойдаланилмасдан келинаётган, самарасиз, таъмирталаб ҳолатга келган бино-иншоотлар, асосий воситалар ва техникаларни сотиш масаласи вақтинчалик тўхтатилсин.

 

Кун тартибидаги ўн еттинчи масала юзасидан жамият бошқарув раиси Х.Саидов сўзга чиқиб, жамият фаолиятини бир маромда олиб бориш ва айланма маблағлар учун хизмат кўрсатувчи банкдан қисқа ва узоқ муддатли кредит олишга розилик бериш учун йиғилиш муҳокамасига киритилганлиги юзасидан маълумот бериб, автотранспорт хизматини яхшилаш мақсадида доимий равишда эркин пул маблағлари етишмаётганлигини, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва эхтиёт қисмлар заҳирасини яратишда учун айланма маблағларга пул йўқлигини билдириб, келгуси ҳисобот йилида камида 1 млрд 500 млн. сўмлик маблағ зарурияти борлигини айтиб ўтди ва хизмат кўрсатувчи банкдан узоқ ёки қисқа муддатли кредит олишга розилик беришларини акциядорларга таклиф қилди.

Муҳокамага чиқган Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти худудий бошқармаси бошлиғи Ж.Ахмедов, кредитни олишдан олдин кредит гарови, унинг фоиз миқдори, тегишли ҳужжатлари хизмат кўрсатувчи банк билан келишилмаганлиги туфайли ушбу масалани келгусида ўтқазиладиган йиғилишларда кўриб чиқиш таклифини берди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-270 288 та овоз, қаршилар- 841500 та овоз, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

17. Жамият фаолиятини бир маромда олиб бориш ва айланма маблағлар учун хизмат кўрсатувчи банкдан қисқа ва узоқ муддатли кредит олиш масаласи келгусида ўтқазиладиган жамиятнинг юқори органларининг йиғилишларида кўриб чиқилиши ва рухсат этилиши таъминлансин.

18. Мазкур йиғилишда қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш жамият бошқарув органи аъзолари зиммасига юклатилсин

 

Йиғилиш раиси: ЖАхмедов

 

Котиб: А.Ҳ.Қўзиев

 

 

 

Йиғилиш баённомаси 2020 йил 28 ноябр куни тузилди ва имзоланди.

 

 

 

 

 

Страница в разработке