"BUXORONEFTEGAZAVTONAQL" AJ
Manzil: Buxoro viloyati,
Kogon sh, Amir-Obod qoʻrgʻoni 4

Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2020 молиявий-хўжалик йил якуни бўйича ўтқазилган навбатдаги ҳисобот умумий йиғилиши якуни юзасидан сордир бўлган

32-сонли муҳим маълумот

2021 йил 28 июл куни Когон шаҳри

Соат:15.00 да Амиробод қўрғони 4

 

“Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг 2020 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тасдиқлаш ва тақсимлаш масаласи.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

Йиғилишида кабул қилинган қарор:

1. Жамият ўз маблағларини (капиталининг) мақбул даражада бўлишини таъминлаш мақсадида жамият томонидан 2020 йил якунлари бўйича олинган 192 082 000,0 сўмлик соф фойдаси тасдиқлансин.

2.Жамият томонидан 2020 йил якунлари бўйича олинган 192 082 000,0 сўмлик соф фойда қуйидагича тақсимланганлиги тасдиқлансин:

-жамият акцияларига дивиденд тўлаш учун - 145 486 128,0 сўм, 75,38 фоиз;

-мехнатни мухофаза қилиш жамғармасини шакллантиришга-3 860 000,0 сўм, 2 фоиз;

-жамиятнинг захира фондини шакллантиришга -43 735 872,0 сўм, 22,62 фоиз.

3.“Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг жойлаштирилган акцияларнинг тури бўйича қуйидагича тўғри келганлиги тасдиқлансин:

-оддий акциялар учун 143 101 728,0 сўм ёки бир дона акция учун 88,0 сўм ёхуд номинал қийматига нисбатан 18 фоиз;

-имтиёзли акциялар учун 2 384 400,0 сўм ёки бир дона акция учун 100 сўм ёхуд номинал қийматига нисбатан 20 фоиз;

4. Жамият акциядорларига 2020 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивидендлар акциядорлар умумий йиғилиши баённомаси тузилган санадан 60 кун давомида ўрнатилган тартибда пул маблағлари билан тўланиши таъминлансин.