"BUXORONEFTEGAZAVTONAQL" AJ
Manzil: Buxoro viloyati,
Kogon sh, Amir-Obod qoʻrgʻoni 4

«Бухоронефтгазавтонакл» акциядорлик жамияти

ривожлантириш стратегияси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176 – сонли қарорига мувофиқ акциядорлик жамиятини ривожлантириш стратегияси тўғрисидаги ахборот ҳам акциядорлик жамиятининг корпоратив веб-сайтда албатта жойлаштирилиши керак бўлган маълумотлар сирасига киради.

«Бухоронефтгазавтонакл» акциядорлик жамиятининг асосий фаолияти Узбекистон Республикасининг нефтгаз сохасида автотранспорт хизмати курсатишдан иборат.

Стратегик режалаштириш ходимларнинг ишлари сифати ва турмуши фаровонлиги юқори даражада бўлишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқаришдаги турли техник омилларни ва ташкилий бошқарув тизимини босқичма –босқич такомиллаштириш орқали иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларига эришишга қаратилган.

Автотраспорт воситаларидан фойдалиш ва ишлатиш масласида:

Жамиятимизнинг жамоа аъзолари билан шу кунга кадар олдимизга куйилган вазифаларни боскичма-боскич бажариб келмокдамиз.

Автотраспорт воситаларидан унумли фойдаланишни таъминлаш,яъни жорий таъмирда тухтаб колган техникаларни тезда таъмирдан чикариш, керакли эхтиёт кисмлар билан таъминлашда узулишларга йул куймаслик хамда буюртмачи буюртмасини уз вактида ва сифатли бажариш буйича чора-тадбирлар ишлаб чикилган.

Ходимлар масаласида: кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакаларини ошириш.

Кадрлар сиёсати муайян малакага ва кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган савияси юқори ходимларни жалб этиш, ўқитиш ва ушлаб қолишга қаратилган. Бу вазифани бажаришда самарадорликни оширишнинг муҳим омилларидан бўлган моддий ва номоддий (маънавий) рағбатлантириш катта аҳамиятга эга. Ходимларни акциядорлик жамиятининг эришган ютуқлари натижаларидан келиб чиқиб моддий рағбатлантириш , акциядорлик жамиятининг ҳар бир ходими лавозимини кўтариш режаси эса самарадорликни оширишда номоддий рағбатлантириш ҳисобланади.

Акциядорлик жамиятида барқарорликни сақлаш ва анъанани давом эттириш унинг фаолияти барқарорлигини таъминлашнинг муҳим шартидир.

Молия соҳасида: акциядорлик жамиятиниг молиявий – иқтисодий ҳолатини барқарор сақлаб туриш.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 январдаги мажлисида белгилаб берилган 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг муҳим устувор йўналишларини сўзсиз бажариш бўйича аниқ тадбирлар комплекси” тасдиқланди.

Корхонанинг таркибий бўлимларига улар фаолиятининг барча йўналишларида, шунингдек, белгиланган тадбирларнинг бажарилишини ҳар ойда мониторинг қилиб боришда ёрдам кўрсатиш ва устувор йўналишларнинг ижроси натижаларини Бошқарув йиғилишида кўриб чиқиш Жамият Кузатув кенгаши ва Бошқарувининг вазифаси ҳисобланади.

Тасдиқланган аниқ тадбирлар комплексида белгиланган ҳар бир устувор йўналишнинг бажарилиши натижалари Бошқарувнинг жамият таркибий бўлимлари раҳбарлари иштирокидаги кенгайтирилган йиғилишида кўриб чиқилади.

Корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини ва даражасини ошириш.

Корпоратив бошқарувнинг сифати акциядорлик жамиятининг мавқеи ва рақобатбардошлигини оширишнинг энг муҳим номолиявий омилларидан бири ҳисобланади.

Корпоратив бошқарув акциядорларнинг акциядорлик жамияти моҳиятини тушунишлари даражасини оширади, қарз капиталини пасайтиради, акциядорлик жамиятининг доимо обрў – эътиборда бўлишини таъминлайди.

Шундан келиб чиққан ҳолда стратегик орган сифатида Бошқарув фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ишларни мунтазам давом эттириш керак. Корпоратив бошқарув корпоратив қонунчилик ҳужжатлари нормалари ҳамда акциядорлик жамиятида ваколатларни тақсимлаш Концепцияси билан тартибга солинади. Бошқарув органлари ваколатлари корпоратив бошқарувнинг ривожланиш даражаси ва савиясидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ходимлар масаласида: кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакаларини ошириш.

Кадрлар сиёсати муайян малакага ва кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган савияси юқори ходимларни жалб этиш, ўқитиш ва ушлаб қолишга қаратилган. Бу вазифани бажаришда самарадорликни оширишнинг муҳим омилларидан бўлган моддий ва номоддий (маънавий) рағбатлантириш катта аҳамиятга эга. Ходимларни акциядорлик жамиятининг эришган ютуқлари натижаларидан келиб чиқиб моддий рағбатлантириш , акциядорлик жамиятининг ҳар бир ходими лавозимини кўтариш режаси эса самарадорликни оширишда номоддий рағбатлантириш ҳисобланади. Бошқарув аппарати ходимларини ўқитиш режалаштирилмоқда.

Акциядорлик жамиятида барқарорликни сақлаш ва анъанани давом эттириш унинг фаолияти барқарорлигини таъминлашнинг муҳим шартидир.

Молия соҳасида: акциядорлик жамиятиниг молиявий – иқтисодий ҳолатини барқарор сақлаб туриш.