"BUXORONEFTEGAZAVTONAQL" AJ
Manzil: Buxoro viloyati,
Kogon sh, Amir-Obod qoʻrgʻoni 4

Стратегия_ва_инвестициялар_кумитаси_тугрисида_намунавий_Низом_БНГАТ

29 июл 2022

«Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

“Buxoroneftgazavtonaql” АЖ акциядорларининг 2022 йил 30 июнда ўтқазилган навбатдаги умумий ҳисобот йиғилиши қарори билан

 

 

 

 

 

 

“Buxoroneftgazavtonaql” АЖ

КУЗАТУВ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СТРАТЕГИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДА

НИЗОМ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Когон шахри -2022 йил

 

  1. Умумий коидалар
    1. Мазкур Низом (кейинги ўринларда-Низом) Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “2021 - 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясига, “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда-Жамият) уставига, Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Жамият Кузатув кенгаши ҳузуридаги Стратегия ва инвестициялар қўмитасининг (кейинги ўринларда – Қўмита) ҳуқуқий мақомини, таркибини, ваколатларини ва унинг ишлаш тартибини белгилайди.
    2. Қўмитанинг энг муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва Жамиятнинг Кузатув кенгашига тавсиялар тайёрлаш учун Жамият Кузатув кенгашининг қарори асосида ташкил этилади. Қўмита Жамият Кузатув кенгашининг доимий фаолият юритувчи ишчи органи ҳисобланади.
    3. Қўмита ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик, Жамият устави ва мазкур Низомга асосан амалга оширади.
  2. Стратегия ва инвестициялар қўмитасининг таркиби
    1. Қўмита фақат Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларидан 3 кишидан иборат таркибда ташкил этилади.
    2. Қўмитанинг аъзолари Жамият Кузатув кенгаши раисининг тавсияси асосида Кузатув кенгаши аъзоларидан уларнинг ваколат муддати даврига кўпчилик овоз билан сайланади. Қўмитанинг раиси Қўмита аъзолари орасидан Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. Қўмитанинг раиси Жамият Кузатув кенгашининг раиси бўлмаслиги лозим.
    3. Қўмитанинг таркибига сайланган Кузатув кенгаши аъзолари чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.
    4. Қўмитанинг аъзолари стратегик ва устувор йўналишларини белгилаш, инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ва уларнинг Жамият акциядорлик қийматини оширишда таъсирини баҳолаш мақсадлари ва вазифаларига мос келувчи малака ва/ёки тажрибага эга бўлиши лозим. Қўмитанинг камида битта аъзоси стратегик режалаштириш ва камида битта аъзоси инвестициялар самарадорлигини баҳолаш бўйича бир неча йиллик тажрибага эга бўлиши керак.
    5. Қўмитага раҳбарлик қилиш ва фаолиятини ташкил этиш Қўмита раиси томонидан амалга оширилади. Қўмита раисининг вақтинчалик йўқлигида раис вазифасини бажариб туриш аъзолардан бирига юклатилиши мумкин.
    6. Қўмита аъзолари ўртасидаги функциялар тақсимланиши Қўмитанинг раиси томонидан амалга оширилади.
  3. Стратегия ва инвестициялар қўмитасининг асосий вазифалари
    1. Қўмитанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Жамият ва жамият акциядорлари манфаатларини кўзлаб иш олиб бориш, хусусан, узоқ муддатли истиқболда жамият фаолияти самарадорлигини ҳамда унинг активлари, рентабеллиги ва инвестицион жозибадорлигини оширишга ҳисса қўшиш;

Жамият фаолиятининг стратегик мақсадларини аниқлаш, Жамият стратегиясининг бажарилишини назорат қилиш, Кузатув кенгашига тавсиялар бериш

Жамиятнинг мавжуд ривожланиш стратегиясига ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини ривожлантириш;

Жамиятнинг дивиденд сиёсати бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;

Жамиятнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш учун ихтиёрий ва мажбурий таклифларни баҳолаш;

Жамият ва у томонидан назорат қилинадиган ташкилотларни қайта ташкил этиш ва тугатиш масалаларини кўриб чиқиш;

Жамият ва у томонидан назорат қилинадиган ташкилотларнинг ташкилий тузилмасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш;

Жамиятнинг бизнес-жараёнларини ва у томонидан назорат қилинадиган юридик шахсларни қайта ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш;

Жамиятнинг инвестиция фаолиятини назорат қилиш, истиқболли инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ва уларнинг Жамият акциядорлик қийматини оширишда таъсирини баҳолаш;

Жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа хужжатларига киритиш учун Қўмита фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тайёрлаш ва тақдим этиш;

Кузатув кенгаши томонидан юклатилган бошқа вазифаларни бажариш.

    1. Қўмита стратегик ривожланиш ва инвестиция фаолиятида таваккалчиликнинг самарадорлигини таъминлаш учун:

Жамиятнинг ривожланиш стратегияси ва инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда қатнашади ва тасдиқлаш учун Кузатув кенгашига киритади;

Жамият фаолиятининг стратегик ва устувор йўналишларини бажарилиши ва Жамиятнинг инвестиция фаолиятини самарадорлигини бахолаш ўтказиш ташаббуси билан Кузатув кенгашига чиқади;

Кузатув кенгаши олдида стратегик ривожланиш ва инвестиция фаолияти масалалари бўйича ҳисобот беради.

  1. Стратегия ва инвестициялар қўмитаси мажлисларини
  2. ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
    1. Қўмитанинг мажлиси Қўмита раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, Қўмитанинг аъзоларининг талабига кўра, шунингдек, Жамият ижроия органи раҳбарининг ёзма талабига кўра чақирилади.
    2. Қўмита ҳар чорак якунига кўра, зарур бўлганда ҳар ойда, қўмита аъзоларининг шахсан иштирокида ёки бошқа алоқа тармоқларидан фойдаланиш йўли билан ўз мажлисларини ўтказиб туриши лозим. Қўмита Жамиятнинг ижроия органи ва бошқа шахсларни Қўмита мажлисларига қатнашиш учун таклиф қилиши, шунингдек зарур бўлганда улардан ахборот талаб қилиши мумкин.
    3. Қўмита аъзолари муайян масаланинг кечиктирилмай ҳал этилишини талаб қиладиган қоидабузилишлар аниқланган тақдирда Қўмитанинг шошилинч мажлисини чақирилишини талаб қилишлари мумкин.
    4. Қўмита ўз мажлисларини Жамият Кузатув кенгаши мажлисларидан олдин ўтказади.
    5. Қўмитанинг раиси Қўмита мажлисидаги барча иштирокчиларга уни лозим даражада ўтказишга тайёргарлик кўриш ва унда олиб чиқилган масалаларни муҳокама қилишда фаол иштирок этиш имкониятларини яратади. Қўмитанинг аъзолари Қўмита мажлисларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳамда уларда иштирок этиш учун етарли даражада вақт ажратишлари лозим.
    6. Қўмита мажлисида унинг аъзоларининг энг камида 2/3 қисми иштирок этса, мажлис ваколатли ҳисобланади, бунда Қўмита раиси иштирок этиши шарт.
    7. Қўмитанинг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
    8. Қўмитанинг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Қўмитанинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Овозлар тенг келган тақдирда, Қўмита раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Қўмитанинг қарорига розилик билдирмаган Қўмита аъзоси ўзининг мажбурий тартибда мажлис баённомасига илова қилинадиган алоҳида фикрини қайд этиб қўйиш ва уни Кузатув кенгаши эътиборига ҳавола қилиш ҳуқуқига эга.
    9. Қўмитанинг қарори Қўмита мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Ушбу баённома Қўмита котиби томонидан юритилади ва овоз беришда иштирок этган Қўмита аъзолари томонидан имзоланади.
    10. Қўмита мажлисларига котиблик қилиш вазифасини Жамиятнинг Бизнесни истиқболли ривожлантириш бўлинмаси бошлиғи ёки Жамиятда инвестицияларни жалб қилишга масъул бўлинмасининг бошлиғи бажаради.
    11. Қўмитанинг раиси:

Қўмитанинг ишини ташкил этади;

Қўмита мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;

Қўмита мажлисларида баённома юритилишини ташкил этади;

Жамият ички меъёрий ҳужжатлари ва мазкур Низомда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширади.

    1. Қўмитанинг котиби:

Қўмита мажлислари баённомаларини юритади ва расмийлаштиради;

Қўмита томонидан кўриб чиқилиши учун кун тартибидаги масалалар бўйича материалларни тайёрлайди ва тақдим қилади;

Қўмитанинг қарорларини, хулосаларини ва баённомаларини олувчиларгача етказади.

    1. Жамиятнинг Бизнесни истиқболли ривожлантириш бўлинмаси бошлиғи ёки Жамиятда инвестицияларни жалб қилишга масъул бўлинмасининг бошлиғи, уларнинг ходимлари Қўмитанинг мажлисларида овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этишлари мумкин.
    2. Қўмита ваколати доирасида қабул қилинган барча қарорлар қабул қилинган кунидан бошлаб, Жамият ижроия органи ва бошқа мансабдор шахслари учун ижро этиш мажбурийдир. Ушбу қарорларда кўрсатиб ўтилган мансабдор шахслар қарорнинг ўз вақтида ҳамда қарор ижросига мос равишда бажарилишига шахсан жавобгардирлар. Қўмита қарорлари ижросини назорат қилиш Қўмита раиси томонидан амалга оширилади.
  1. Стратегия ва инвестициялар қўмитаси аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
    1. Қўмитанинг аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Жамият бошқарув органи аъзоларининг ва Жамиятнинг бошқа мансабдор шахсларидан ўз фаолияти учун керакли барча ҳужжатларни ва материалларни тақдим этишни талаб қилиш;

Жамиятнинг Бизнесни истиқболли ривожлантириш бўлинмаси ва Жамиятда инвестицияларни жалб қилишга масъул бўлинмасидан ҳужжатларни ва материалларни сўраб олиш ва улардан фойдаланиш;

агар Жамиятга жиддий моддий зарар етказилишига олиб келган ёки етказилишига олиб келиши мумкин бўлган қоидабузилишлар аниқланса, ижроия органи мажлиси чақирилишини талаб қилиш;

Жамиятнинг таркибий бўлинмалари ходимлари, шу жумладан раҳбарларидан кўриб чиқилаётган масалалар бўйича изоҳлар талаб қилиш;

айбдор ходимларни интизомий, мулкий ва бошқа турдаги жавобгарликка тортиш масалаларини раҳбариятига кўриб чиқиш учун тақдим қилиш;

Жамиятнинг дастлабки бухгалтерия, молия ва бошқа ҳужжатларидан фойдаланиш;

Қўмита ваколатлари доирасидаги қарор ва топшириқларни бажариш, Қўмита мажлисларида иштирок этиш мақсадида зарур бўлган ҳолатларда Қўмита раиси қарори билан Жамиятнинг раҳбар шахсларини, Жамият Кузатув кенгашининг бошқа аъзоларини даврий ёки мунтазам равишда таклиф этиш;

Қўмита фикрига кўра масалани чуқурроқ ўрганилишига зарур бўлса, Қўмита ваколатларига тегишли бўлган масала бўйича ўз ташаббусига кўра, Жамият Кузатув кенгашининг бошқа қўмиталарининг фикрини талаб қилиб олиш;

Қўмита мажлисида муҳокама қилинаётган масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш, кун тартибидаги масалалар, қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўзининг алоҳида фикрини Қўмита мажлиси баённомасига киритишни талаб қилиш;

Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқлаш учун мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар бериш;

тақдим этилган ҳужжатлар асосида тегишли хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш ва Жамият Кузатув кенгаши муҳокамасига киритиш;

Қўмита мажлиси кун тартибига киритиш учун масалалар таклиф қилиш.

    1. Қўмита аъзоларининг мажбуриятлари:

Қўмита ишида қатнашиш ва унинг мунтазам равишда ўтказиладиган барча йиғилишларида иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Низом, корхона Устави ва ички ҳужжатлари асосида ўзига юклатилган вазифаларни бажариш ҳамда ўз фаолиятини сидқидилдан олиб бориш;

тегишли саноат ва иқтисодиётдаги тенденцияларини, ахборот технологиялари соҳасидаги ва Жамият тараққиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган бошқа соҳалардаги ютуқларни кузатиб бориш;

Жамият акциядорларининг хуқуқлари, манфаатлари ва қизиқишларини ҳимоя қилиш принциплари асосида фаолият юргизиш;

Жамиятнинг тижорат ва хизмат сирларини ошкор этмаслик ҳамда махфийлик талабларини бажариш.

    1. Қўмитанинг аъзолари Қўмита мажлисида шахсан қатнашишлари шарт. Агар мажлисда қатнашиш имконияти мавжуд бўлмаса, Қўмита аъзоси сабабларини кўрсатган холда Қўмитани бу ҳақда хабардор қилади.

 

  1. Стратегия ва инвестициялар қўмитаси аъзоларининг жавобгарлиги
    1. Қўмитанинг аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.
    2. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Қўмитанинг аъзолари жавобгар бўлмайди.

 

VIII.Якунловчи қоидалар

    1. Мазкур Низом Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган санадан эътиборан кучга киради.
    2. Ушбу Низом, шунингдек, унга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар Жамият Кузатув кенгаши раиси ва Қўмита аъзолари томонидан киритилиши мумкин.
    3. Ушбу Низом тасдиқланган санадан бошлаб, Жамият акциядорлариниг навбатдаги 2022 йил 30 июнда ўтқзилган ҳисобот умумиий йиғилиши қарори билан тасдиқланган.