"BUXORONEFTEGAZAVTONAQL" AJ
Manzil: Buxoro viloyati,
Kogon sh, Amir-Obod qoʻrgʻoni 4

“Buxoroneftgazavtonaql”

29 июл 2022

“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича навбатдаги ҳисобот умумий йиғилиши баённомаси

2022 йил 30июн куни Когон шаҳри Соат:15.00 да Амиробод кўрғони

Йиғилишни жамият қимматли қоғозлар мутахассиси А.Қўзиев очиб, йиғилиш кворумини аниқлаш мақсадида сўз жамият ходими Ҳ.Мўминовга берди.

Ҳ.Мўминов сўзга чиқиб, жамият акциядорларнинг жами 1650 000 дона овоз бериш ҳуқуқига эга акция эгаларидан 912 324 дона акция эгалари ушбу кунги йиғилишда қатнашётганлигини, йиғилиш кворуми 56,10 фоизни ташкил этганлиги, йиғилишни ўтқазиш ваколатли эканлиги тўғрисида маълумот берди ва тасдиқлаб беришларини сўради, йиғилиш кворуми 56,10 фоизни ташкил қилганлиги йиғилишда иштирок этувчи акциядорлар томонидан тасдиқланди.

Жамият акциядори Н.Эргашов сўзга чиқиб, йиғилишни олиб бориш учун йиғилиш раиси, котиби ва раёсати аъзоларини сайлаш тўғрисида айтиб ўтиб, йиғилиш раислигига Давлат активлари агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Р.Я.Эрсориев, котибликга А.Ҳ.Қўзиевни сайлаш таклифини қилди. Ушбу берилган таклифлар йиғилиш иштирокчилар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

 

Йиғилиш раиси: Р.Я.Эрсориев

Котиб: А.Ҳ.Қўзиев

 

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилишининг саноқ комиссияси аъзоларини сайлаш;

Маърузачи: Жамият мутахассиси А.Х.Қўзиев

2. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият мутахассиси А.Х.Қўзиев

3. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти юзасидан бошқарув органи раисининг ҳисоботини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият бошқарув раис Х.Т.Саидов

4. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият мутахассиси А.Х.Қўзиев

5. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият мутахассиси А.Х.Қўзиев

6. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалари ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият бош ҳисобчиси К.Нарзуллаев

7. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тасдиқлаш ва тақсимлаш;

Маърузачи: Жамият мутахассиси А.Х.Қўзиев

8. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг жойлаштирилган акцияларига дивиденд тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият мутахассиси А.Х.Қўзиев

9. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият акциядорининг вакили Р.Я.Эрсориев

10. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият иқтисодчиси С.Лештаева

11. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

Маърузачи: Жамият акциядорининг вакили Р.Я.Эрсориев

12. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;

Маърузачи: Жамият мутахассиси А.Х.Қўзиев

13. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти бошқарув органи аъзоларини сайлаш;

Маърузачи: Жамият мутахассиси А.Х.Қўзиев

14. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти бошқарув раисини сайлаш ва у билан тузиладиган ишга ёллаш мехнат шартномасини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият акциядорининг вакили Р.Я.Эрсориев

15. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматлари учун тўланадиган ҳақининг энг кўп миқдорини белгилаш;

Маърузачи: Жамият мутахассиси А.Х.Қўзиев

16. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятиниг янги тахрирдаги Уствавини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият мутахассиси А.Х.Қўзиев

17. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг “Умумий йиғилиш тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Тафтиш комиссияси тўғрисида” ги, “Бошқарув органи тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши ҳузуридаги аудит қўмитаси тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши ҳузуридаи стратегия ва инвестициялар қўмитаси тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши ҳузуридаги коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси тўғрисида” ги, “Кузатув кенгаши ҳузуридаги тайинловлар ва мукофотлаш қўмитаси тўғрисида” ги ҳамда “Жамият Кузатув кегаши, бошқарув органи ва тафтиш комиссияси аъзоларини рағбатлантириш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги ички Низомларини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият мутахассиси А.Х.Қўзиев

18. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятинингайланма маблағларини тўлдириш мақсадида хизмат кўрсатувчи банкдан узоқ ва қисқа муддатли кредит олишга рухсат бериш тўғрисида.

Маърузачи: Жамият бошқарув раиси Х.Ташмурадов

 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Қўзиев сўзга чиқиб, “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якунлари бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари таркибини сайлаш юзасидан маълумот бериб, саноқ комиссияси аъзолари таркибини эълон қилди ва овоз беришларини сўради. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 324 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

1.“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилишининг саноқ комиссияси аъзоларига қуйидагиларни сайлансин:

- Х.Мўминов, А.Қўзиев, С.Лештаева

 

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан жамият мутахассис А.Қўзиев сўзга чиқиб, йиғилиш регламенти билан иштирокчиларни таништирди ва тасдиқлаб беришларини сўради. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 324 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

2. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилишининг регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан жамият бошқарув раиси Х.Т.Саидов сўзга чиқиб, “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти, бизнес режанинг асосий кўрсатгичларининг бажарилиши юзасидан бошқарув раисининг ҳисоботи билан йиғилиш иштирокчиларни таништирди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, маҳаллий ҳокимлик топшириқларига риоя этган ҳолда иш олиб борилганлиги, ишлаб чиқариш қувватидан максимал даражада фойдаланиб мижозларга автотранспорт хизмати кўрсатиш натижасида жамиятда ишчи ва хизматчиларнинг самарали меҳнатлари эвазига маълум кўрсаткичларга эришилганлиги бўйича атрофлича ҳисобот бериб ўтди (Ҳисобот илова қилинади). Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 324 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

3. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти юзасидан бошқарув органи раисининг ҳисоботи тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Х.Қўзиев маъруза қилиб, 2021 йил якуни бўйича ташқи аудиторлик текшируви якуни юзасидан маълумот бериб, "Афросиёб аудит стандарт" масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 4 апрелдаги ҳисоботи ва 12/BN-сонли аудиторлик ҳисоботи ва мустақил аудиторлик хулосаси билан йиғилиш иштирокчиларни таништирди ва тасдиқлаб беришларини акциядорларга таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 324 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

4. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори "Афросиёб аудит стандарт" МЧЖнинг аудиторлик ҳисоботи ва мустақил аудиторлик хулосаси тасдиқлансин

 

Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Х.Қўзиев сўзга чиқиб, жамият тафтиш комиссия аъзоларининг 2021 йил якуни бўйича тайёрланган тафтиш комиссия аъзоларининг ҳисоботи билан иштирокчиларни таништирди ва ушбу ҳисоботни тасдиқлаб беришларини таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 324 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

5. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан жамият бош ҳисобчиси К.Нарзуллаев сўзга чиқиб, 2021 йил якуни бўйича ҳисобхона ходимлари томонидан тузилган ва белгиланган муддатларда назорат органларига тақдим этилган йиллик ҳисоботлар, бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарар хисоб-варағлари билан таништирди ҳамда тасдиқлаб беришларини таклиф қилди, шунингдек йиғилишда иштирок этаётган акциядорлар ҳамда Кузатув кенгаши аъзолари томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 324 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

6. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалари ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Қўзиев сўзга чиқиб, жамият 2021 йил якуни бўйича жами 449 млн. 076 минг сўм соф фойда олганлигини яна бир маълум қилиб, жамият Кузатув кенгаши мажлисининг 2022 йил 30 майдаги қарори билан маъқулланган соф фойда тақсимоти билан акциядорларни таништирди ва тавсияга асосан тақсимланган соф фойдани тасдиқлаб беришларини таклиф этди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 324 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

  1. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича олинган 449 млн.076 минг сўмлик соф фойдаси тасдиқлансин.

7.2.“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни бўйича олинган 449076.0 минг сўмлик соф фойдаси куйигича тасдиқлансин:

-акциядорларнинг акцияларига дивиденд тўлови учун -50,14 фоиз, 225 167 772,0 сўм,

-мехнатни мухофаза қилиш жамғармасига -2,0 фоиз, 8 981 520,0 сўм,

-ишчи-ходимларини рағбатлантириш учун -43,0 фоиз, 93 102 680,0 сўм,

захира фондини шакллантиришга -4,86 фоиз, 21 824 008,0 сўм.

 

Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Қўзиев сўзга чиқиб, 2021 йил якуни бўйича жамиятнинг оддий акцияларига 137 сўм ҳамда имтиёзли акцияларига жами 225167 772,0 сўм дивиденд маблағлари ажратиш белгиланганлигини, бунинг натижасида бир дона номинал қиймати 500 сўмлик оддий акцияга 137 сўм ва имтиёзи акцияга 100 сўмдан дивиденд миқдори тўғри келаётганлигини, хисобланган дивидендлар даромад солиғи ушланган холда қонунчиликда белгиланган муддатларда пул маблағлари ва натура шаклида акциядорларга тўлаб бериш таклифини берди ва тасдиқлаб бериларини сўради.

Шунингдек, 2021 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивидендлар тўлаш муддати 30.06.2022 йилдан-30.08.2022 йилгача (60 кун) эканлиги, ушбу муддатларда дивиденд тўловини амалга ошириш юзасидан барча чора-тадбирлар белгилаш жамият бошқарув органи аъзолари зиммасига юклатиш таклифини берди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 324 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

8.1. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг жойлаштирилган акцияларига дивиденд тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тасдиқлансин.

8.2. Жамиятнинг оддий акцияларига 137 сўм ҳамда имтиёзли акцияларига 100 сўм дивиденд миқдори тўғри келганлиги тасдиқлансин.

8.3. Жамият акциядорларига тегишли акцияларга 2021 йил якуни бўйича ҳисобланган дивидендларни тулаш муддати 30.06.2022 йилдан 30.08.2022 йилга қадар деб белгилансин.

  1. Жамият акциядорларига тегишли акцияларга 2021 йил якуни бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлови пул кўчириш ва накд шаклда амалга оширилиши таъминлансин.

 

Кун тартибидаги тўққизинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Р.Я.Эрсориев сўзга чиқиб, Кузатув кенгаши томонидан 2021 йил давомида ўз ваколат доирасида олиб борган фаолияти, жамиятда корпоратив бошқарувининг жорий этилиши, ички аудит хизматининг назорати ва бошқа ваколати юзасидан тайёрланган ҳисоботи билан йиғилиш иштирокчиларни таништирди ва тасдиқлаб беришларини сўради. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 324 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

9. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботи иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги ўнинчи масала юзасидан жамият иқтисодчиси С.Лештаева сўзга чиқиб, жамиятнинг 2022 йил учун мўлжалланган, 2021 йилнинг 1 декабрига қадар жамиятКузатув кенгаши аъзолари томонидан маъқулланган бизнес-режаси ва унинг асосий параметрлари ҳамда сарф-харажатлари билан атрофлича таништирди шунингдек, мазкур бизнес-режани тасдиқлаб бериш таклифини берди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 324 та овоз, қаршилар-йўқ, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

10.1“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини иловага мувофиқ тасдиқлансин.

10.2. 2022 йил учун мўлжалланган бизнес режанинг асосий иқтисодий кўрсатгичларнинг бажарилишини таъминлаш вазифаси жамият бошқарув органи аъзолари зиммасига юклатилсин.

10.1“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини иловага мувофив тасдиқлансин.

10.2. 2022 йил учун мўлжалланган бизнес режанинг асосий иқтисодий кўрсатгичларнинг бажарилишини таъминлаш вазифаси жамият бошқарув органи аъзолари зиммасига юклатилсин.

 

Кун тартибидаги ўн биринчи масала юзасидан йиғилиш раиси П.Я.Эрсориев сўзга чиқиб, “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш масаласи Давлат активларини бошқариш агентилиги томонидан жамият Кузатув кенгаши аъзолига киритилган номзодлар ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазилрар Маҳкамасидан тасдиқланмаганлиги сабабли ушбу масала кўрилмасдан қолдириш таклифини берди.Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-йўқ қаршилар-912 324 та овоз, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

11.1. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш масаласи Давлат активларини бошқариш агентилиги томонидан жамият Кузатув кенгаши аъзолига киритилган номзодлар ўрнатилган тартибда Ўзбекистогн Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан тасдиқланмаганлиги сабабли ушбу масала кўрилмасдан қолдирилсин.

11.2. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш масаласи келгусида ўтқазиладиган навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқилиши таъминлансин.;

 

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала юзасидан жамият мутахассис А.Қўзиев сўзга чиқиб, жамият бошқарув органи аъзоларини 3 кишидан иборат бўлиши ва уларни амалдаги қонкнрларгап киритилган ўзгартиришўларни ҳисобга орлган ҳолда уч йил муддатга сайлаш тартиби жорий этилганлиги инобатга олиб, мазкур қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда жамиятнинг бошқарув органи аъзолигига Саидов Хамид Тошмурдович (бошқарув раиси), Камол Нарзуллаев (бош ҳисобчи) ва Эргашов Нкрилло Исмаматович (бош механик)ларни сайлаш юзасидан Кузатув кенгаши томонидан тавсия этилганлигини маълум қилди ва ушбу бошқарув органи аъзоларини сайлашга овоз беришларини таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-йўқ қаршилар-912 324 та овоз, бетарафлар-йўқ.

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

12. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти бошқарув органи аъзолига қуйидагилар уч йил муддатга сайлансин:

-Саидов Хамид Тошмурдович -бошқарув раиси;