"BUXORONEFTEGAZAVTONAQL" AJ
Manzil: Buxoro viloyati,
Kogon sh, Amir-Obod qoʻrgʻoni 4

Эълон

01 октябр 2020

«Бухоронефтгазавтонақл» акциядорлик жамияти акциядорлари

Д И Қ Қ А Т И ГА!

«Бухоронефтгазавтонақл» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги 2018-2019 йиллар якуни бўйича ҳисобот умумий йиғилиши 2020 йил 30 октябр куни соат 14.00 да Когон шахар, Амиробод қўрғони, 4 уйда жойлашган жамиятнинг мажлислар залида ўтқазилади. Жамият акциядорларини рўйхатга олиш соат 13.00 да бошланади.

Йиғилишга қатнашадиган акциядорларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси давлат унитар корхонаси томонидан шакллантириладиган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

2. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти юзасидан бошқарув органи раисининг ҳисоботини тасдиқлаш;

3. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш;

4. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш;

5. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалари ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;

6. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича олинган соф фойдасини тасдиқлаш ва тақсимлаш;

7.“Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг жойлаштирилган акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;

8. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2018-2019 йиллар якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;

9. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг 2020 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

10. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;

11. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларининг кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;

12. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти тафтиш комиссияси аъзоларини кейинги йиллик умумий йиғилиш кунига қадар сайлаш;

13. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти бошқарув органи аъзоларини сайлаш;

14. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти бошқарув раиси билан тузилган ишга ёллаш мехнат шартномасини узайтириш;

15. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг 2020 йил учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматлари учун тўланадиган ҳақининг энг кўп миқдорини белгилаш;

16. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятига қарашли ишлаб чиқаришда фойдаланилмасдан келинаётган, самарасиз, таъмирталаб ҳолатга келган бино-иншоотлар, асосий воситалар ва техникаларни сотиш тўғрисида.

17. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти фаолиятини бир маромда олиб бориш ва айланма маблағлар учун хизмат кўрсатувчи банкдан қисқа ва узоқ муддатли кредит олиш тўғрисида.

Акциядорлар реестрини ёпиш туғрисида қарор қабул қилган орган: Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг 2020 йил 07 октябрдаги навбатдаги мажлис қарори.

Акциядорлардан навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишига фуқаролик паспорти, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан қатнашиш шартлигини ва йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан тайёрланган ҳисоботлар, маълумот ва материаллар билан танишиш учун жамият бошқарув органига мурожаат этишлари мумкинлигини билдирамиз.

Мурожаат учун телефон: 0 (365) 52-2-63-62

Жамият Кузатув кенгаши