"BUXORONEFTEGAZAVTONAQL" AJ
Manzil: Buxoro viloyati,
Kogon sh, Amir-Obod qoʻrgʻoni 4

Эълон

31 май 2023

Э Ъ Л О Н

“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик

жамияти акциядорлари

Д И Қ Қ А Т И Г А!

 

“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларнинг 2022 йил якунлари бўйича навбатдаги ҳисобот умумий йиғилиши 2023 йил 28 июн куни соат 15.00 да ўтқазилади. Йиғилиш жамият маъмурий биносининг мажлислар залида бўлиб ўтади ва акциядорларнинг рўйхатга олиш 2023 йил 28 июн куни соат:14.00 да бошланади. Акциядорлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси давлат унитар корхонаси томонидан шакллантириладиган акциядорлар реестри асосида тузилади.

 

Йиғилиш кун тартиби:

 

1. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишнинг саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

2. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

3. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш;

4. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти якуни ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан жамият бошқарув органинг ҳисоботини тасдиқлаш;

5. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг мустақил аудиторлик ҳулосасини тасдиқлаш;

6. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш;

7. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдорини, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;

8. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2023 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

9. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2023 йил фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

10. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг қуйидаги ички Низомларини тасдиқлаш:

-“Жамият бошқарув органи тўғрисида” ги Низом;

-“Жамият Кузатув кенгаши тўғрисида” ги Низом;

-“Жамият бошқарув раиси ва орган аъзоларини тайинлаш тўғрисида” ги Низом;

-“Жамиятнинг Умумий йиғилиши тўғрисида” ги Низом;

-“Жамият Кузатув кенгаши ва бошқарув органи аъзоларини ҳамда бошқаларни моддий рағбатлантириш тўғрисида” низом.

11. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

12. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятига тегишли маънан эскирган, таъмирлаш имконияти бўлмаган товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришга рухсат бериш тўғрисида

 

Жамият акциядорларидан умумий йиғилишга оид маълумот ва материаллар билан танишишлари учун бошқарув органига мурожаат этишларини ҳамда йиғилишга фуқаролик паспорти, вакиллари бўлса ўрнатилган тартибда тузилган ишончнома билан иштирок этишлари талаб этилади.

 

Мурожаат этиш учун телефон (65) 52 2 63 62

 

Жамият Кузатув кенгаши