"BUXORONEFTEGAZAVTONAQL" AJ
Manzil: Buxoro viloyati,
Kogon sh, Amir-Obod qoʻrgʻoni 4

2022 йил якунлари буйича акциядорларнинг умумий йигилиш баёни

19 июл 2023

                 

“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2022 йил якуни бўйича навбатдаги ҳисобот умумий йиғилиши баённомаси

 

2023 йил 28 июнь куни Когон шахри

Соат:15.00 да Амиробод қўрғони, 4 уй

 

 

Йиғилишни жамият Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Р.Я.Эрсориев очиб, йиғилиш кворумини аниқлаш мақсадида сўзни мутахассис У.Сафаровга берди.

У.Сафаров сўзга чиқиб, жамият акциядорларнинг жами 1 626 156 дона овоз бериш ҳуқуқига эга акция эгаларидан 912450 дона акция эгалари ушбу кунги йиғилишда қатнашётганлигини, йиғилиш кворуми 56,11 фоизни ташкил этганлиги, йиғилишни ўтқазиш ваколатли эканлиги тўғрисида маълумот берди ва тасдиқлаб беришларини сўради, йиғилиш кворуми 56,11 фоизни ташкил қилганлиги йиғилишда иштирок этувчи акциядорлар томонидан тасдиқланди.

Жамият акциядори А.Қўзиев сўзга чиқиб, йиғилишни олиб бориш учун йиғилиш раиси, котиби ва раёсати аъзоларини сайлаш тўғрисида айтиб ўтиб, йиғилиш раислигига Р.Я.Эрсориев, котибликга А.Ҳ.Қўзиев, Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Р.Я.Эрсориев, акциядор Ғ.Ҳ.Саидов ва бошқарув раиси Ҳ.Т.Саидовларни сайлашни таклиф қилди. Ушбу берилган таклифлар йиғилиш иштирокчилар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

 

Йиғилиш раиси: Р.Я.Эрсориев

Котиб: А.Ҳ.Қўзиев

 

Йиғилиш кун тартиби:

 

1.“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишнинг саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

Маърузачи: Қимматли қоғозлар бўйича мутахассис А.Қўзиев

2. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

Маърузачи: Қимматли қоғозлар бўйича мутахассис А.Қўзиев

3. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш;

Маърузачи: Қимматли қоғозлар бўйича мутахассис А.Қўзиев

4. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти якуни ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан жамият бошқарув органинг ҳисоботини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият бошқарув раиси Х.Саидов

5. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг мустақил аудиторлик ҳулосасини тасдиқлаш;

Маърузачи: Қимматли қоғозлар бўйича мутахассис А.Қўзиев

6. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият бош ҳисобчиси К.Нарзуллаев

7. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдорини, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;

Маърузачи: Қимматли қоғозлар бўйича мутахассис А.Қўзиев

8. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2023 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

Маърузачи: Жамият иқтисодчиси С.Лештаева

9. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2023 йил фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

Маърузачи: Қимматли қоғозлар бўйича мутахассис А.Қўзиев

10. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг қуйидаги ички Низомларини тасдиқлаш:

-“Жамият бошқарув органи тўғрисида” ги Низом;

-“Жамият Кузатув кенгаши тўғрисида” ги Низом;

-“Жамият бошқарув раиси ва орган аъзоларини тайинлаш тўғрисида” ги Низом;

-“Жамиятнинг Умумий йиғилиши тўғрисида” ги Низом;

-“Жамият Кузатув кенгаши ва бошқарув органи аъзоларини ҳамда бошқаларни моддий рағбатлантириш тўғрисида” низом.

Маърузачи: Қимматли қоғозлар бўйича мутахассис А.Қўзиев

11. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

Йиғилиш раиси Р.Я.Эрсориев

12. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятига тегишли маънан эскирган, таъмирлаш имконияти бўлмаган техникалар, асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришга рухсат бериш тўғрисида

Маърузачи: Жамият бошқарув раиси Х.Саидов

 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Ҳ.Қўзиев сўзга чиқиб, “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг
2022 йил якунлари бўйича йиллик умумий ҳисобот йиғилиши саноқ комиссияси аъзолари таркибини сайлаш юзасидан маълумот бериб, саноқ комиссияси аъзолари таркибини эълон қилди ва овоз беришларини сўради. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 450 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;

 

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

 

1.“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишнинг саноқ комиссияси аъзолари сони 3 нафардан иборат бўлиши ва шахсий таркибига қуйидаги мутахассислар сайланганлиги тасдиқлансин:

Ҳ.Мўминов, У.Сафаров, Б.Жумаев

 

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан жамият мутахссиси А.Ҳ.Қўзиев сўзга чиқиб, йиғилиш регламенти билан иштирокчиларни таништирди ва тасдиқлаб беришларини сўради. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 450 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;

Жамият акциядорларнинг навбатдаги хисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

 

2. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин;

 

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан жамият мутахассиси А.Х.Қўзиев сўзга чиқиб, жамият Кузатув кенгаши томонидан 2022 йил давомида ўз ваколат доирасида олиб борган фаолияти, жамиятда корпоратив бошқарувининг жорий этилиши ва бошқа ваколати юзасидан бажарилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисоботи билан йиғилиш иштирокчиларни таништирди ва тасдиқлаб беришларини таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 450 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;

 

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

 

3. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботи тасдиқлансин;

 

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан жамият бошқарув раиси Х.Т.Саидов сўзга чиқиб, 2022 йил учун жами даромад режаси 10 млрд 555 млн. сўм белгиланган бўлса, ҳақиқатда 22 957 758 млн. сўмни, режа 218 фоизга бажарилганлигини, 2022 йил учун жами харажатлар ҳажми 7 млрд 421 млн. сўм белгиланган бўлса, ҳақиқатда 17 млрд 895 млн. сўмни, 2022 йил молиявий хўжалитк фаолияти якауни бўйича даромад режаси 15 млн. сўм белгиланган бўлса, ҳақиқатда
227 млн. сўмни, ҳисобот йили давомида ишчи-хизматчиларга жами иш хаки фонди учун 5 млрд 703 млн. сўми сарфланиши режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 6 млрд 961 млн. сўм маблағ сарфланиб, ўртача 1 нафар ишчининг ойлик маоши 6 989 213,0 сўмни,
2023 йил 1 январ ҳолатида дебиторлик қарзлар 13 млрд 861 млн. сўмни ва кредиторлик қарзлар 6 млрд 014 млн. сўмни ташкил қилиб, қарздорликларни камайтириш юзасидан барча ишлар ташкил этилганлигини, жамият 2022 йилнинг 553,0 млн. сўм соф фойда билан якунлаб, режага нисбатан 220,0 млн сўмлик ортиқча соф олганлигини иштирокчиларга маълум қилди ҳамда
2022 йил якуни бўйича фаолияти ҳамда молия-хўжалик фаолияти, бизнес режанинг асосий кўрсатгичларининг бажарилиши юзасидан бошқарув раисининг ҳисоботи билан йиғилиш иштирокчиларни таништирди (Ҳисобот илова қилинади). Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 450 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;

 

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

 

4. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти якуни ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан жамият бошқарув органинг ҳисоботи тасдиқлансин;

 

Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан жамият ташқи аудиторининг вакили Б.Қурбонов сўзга чиқиб, 2022 йил якуни бўйича ташқи аудиторлик текшируви якуни юзасидан маълумот бериб, “AFROSIYOB AUDIT STANDART” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 03 апрелдаги ҳисоботи ва 091-сонли мустақил аудиторлик хулосаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди ва тасдиқлаб беришларини акциядорларга таклиф қилди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 450 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;

 

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

 

5. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори ҳисобланган “AFROSIYOB AUDIT STANDART” масъулияти чекланган жамиятининг 2023 йилдаги 091-сонли мустақил аудиторлик ҳулосаси ва ҳисоботии тасдиқлансин;

 

Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан жамият бош ҳисобчиси К.Қ.Нарзулаев сўзга чиқиб, 2022 йил якуни бўйича ҳисобхона ходимлари томонидан тузилган ва белгиланган муддатларда назорат органларига тақдим этилган ҳамда ташқи аудитор томонидан тасдиқланган йиллик ҳисоботлар, бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарар хисоб-варағлари билан таништирди, ҳисобот даврида 553 054 200,0 сўм соф фойда олинганлиги тўғрисида маълумот берди ҳамда тасдиқлаб беришларини таклиф қилди, шунингдек йиғилишда иштирок этаётган акциядорлар ҳамда Кузатув кенгаши аъзолари томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари қуйидагича:

-тарафдорлар-912 450 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;

 

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

 

6. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарарлар бўйича ҳисоботлари тасдиқлансин;

 

 

Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан жамият мутахассис А.Ҳ.Қўзиев сўзга чиқиб, жамият 2022 йил якуни бўйича жами 553 054 200,0 сўм соф фойда олганлигини яна бир маълум қилиб, жамият Кузатув кенгаши мажлисининг 2022 йил 24 майдаги қарори билан маъқулланган соф фойда тақсимоти билан акциядорларни таништирди ва тавсияга асосан тақсимланган соф фойдани тасдиқлаб беришларини таклиф этди.

Шунингдек, 2022 йил якуни бўйича жамиятнинг оддий акцияларига жами 276 446 520,0 сўм ҳамда имтиёзли акцияларига 2 384 400,0 сўм дивиденд маблағлари ажратиш белгиланганлигини, бунинг натижасида бир дона номинал қиймати 500 сўмлик оддий акцияга 170,0 сўм ва бир дона номинал қиймати 500 сўмлик имтиёзли акцияга 100,0 сўмдан дивиденд миқдори тўғри келаётганлигини, хисобланган дивидендлар даромад солиғи ушланган холда қонунчиликда белгиланган муддатларда пул маблағлари шаклида акциядорларга тўлаб беришни ҳамда 2022 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивидендлар тўлаш муддати 28 июн 2023 йилдан 28 август 2023 йилгача (60 кун) эканлиги, ушбу муддатларда дивиденд тўловини амалга ошириш юзасидан барча чора-тадбирлар белгилаш жамият бошқарув органи аъзолари зиммасига юклатиш таклифини берди.

Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 450 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

 

7.1. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдорини, уни тўлаш шакли ва тартиби тасдиқлансин;

7.2. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2022 йил якуни бўйича олган 553 054 200,0 сўмлик соф фойдаси тасдиқлансин;

7.3. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг ўз маблағларини (капиталининг) мақбул даражада бўлишини таъминлаш мақсадида жамият томонидан 2022 йил якунлари бўйича 553 054 200,0 сўм миқдоридаги олинган соф фойда қуйидаги тақсимлансин:

-жамиятнинг заҳира фондини шакллантиришга-95 162 196,0 сўм, 17,21 фоиз;

-жамият акцияларига дивиденд тўлаш учун -278 830 920,0сўм, 50,42 фоиз;

-жамиятнинг меҳнатни муҳофаза фондига -11 061 084,0 сўм, 2,0 фоиз;

-жамиятнинг ишлаб чиқариш учун -168 000 000,0 сўм, 30,37 фоиз.

7.4. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг номинал қиймати 500 сўмлик оддий акцияларига 2022 йил якуни бўйича жами 276 446 520,0 сўм миқдорида дивиденд маблағлари ажратилганлиги тасдиқлансин;

7.5. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг акциядорларига 2022 йил якуни бўйича номинал қиймати 500 сўмлик ҳар бир дона оддий акцияга 170,0 сўмдан дивиденд миқдори тўғри келганлиги тасдиқлансин;

7.6. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг номинал қиймати 500 сўмлик имтиёзли акцияларига 2022 йил якуни бўйича жами 2 384 400,0 сўм миқдорида дивиденд маблағлари ажратилганлиги тасдиқлансин;

7.7. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг акциядорларига 2022 йил якунлари бўйича тўланиши лозим бўлган дивидендлар пул маблағлари пул кўчириш шаклида тўланиши тасдиқлансин;

7.8. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларига 2022 йил якунлари бўйича тўланиши лозим бўлган дивидендлар талаб қилган акциядорларга 28 июн 2023 йилдан бошлаб 28 август 2023 йилгача (60 кун) тўлаб берилиши таъминлансин.

Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан жамият иқтисодчиси С.Лештаева сўзга чиқиб, жамиятнинг 2023 йил учун мўлжалланган, Кузатув кенгаши аъзолари томонидан маъқулланган бизнес-режаси ва унинг асосий параметрлари ҳамда сарф-харажатлари билан атрофлича таништирди шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил учун мўлжалланган бизнес режасида қуёш панелларини ўрнатиш масалалари бўйича тегишли тартибда ўзгартиришлар киритилганлигини маълум қилди ва мазкур бизнес-режани тасдиқлаб бериш таклифини берди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 450 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;

 

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

8.1. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2023 йил учун мўлжалланган бизнес-режаси илова мувофиқ киритлган ўзгартиришлар асосида тасдиқлансин;

8.2. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2023 йил учун мўлжалланган бизнес-режасининг барча иқтисодий кўрсатгичларини бажариш юзасидан барча чора-тадбирларни белгилаш вазифаси юклатилсин;

 

Кун тартибидаги тўққизинчи масала юзасидан жамият йиғилиш раиси Р.Я.Эрсориев сўзга чиқиб, “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2023 йил фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш рад этишни ва жамиятнинг 2023 йил фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотини танлаш юзасидан ўрнатилган тартибда танлов эълон қилишни ҳамда танлов натижаси билан жамиятнинг ташқи аудиторини тасдиқлаш келгусида бўладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши мўҳокамасига киритиш вазифаси Кузатув кенгаши аъзолари зиммасига юклатишни таклиф этди.

Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-йўқ, қаршилар 912450 та овоз, бетарафлар-йўқ;

 

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

9.1. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2023 йил фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш масаласи рад этилсин;

9.2. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2023 йил фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотини танлаш юзасидан ўрнатилган тартибда биржа савдолари орқали танлов эълон қилинсин ва танлов натижаси бўйича жамиятнинг аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш келгусида бўладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши мўҳокамасига киритиш вазифаси жамият Кузатув кенгашига юклатилсин;

Кун тартибидаги ўнинчи масала юзасидан мутахассис А.Қўзиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг топшириқлари ижросини таъминлаш ва амалдаги қонунларга киритилган ўзгартиришларни инобатга олиб, жамиятнинг ички Низомларининг янг илойиҳаси тегили мутахассислар томонидан ишлапб чиқилганлигини маълум қилди ва иштирокчиларни таништирди ҳамда макзур Низомларни тасдиқлаб беришларини таклиф қилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 450 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

10. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги қуйидаги ички Низомлари тасдиқлансин:

-“Жамият бошқарув органи тўғрисида” ги Низом;

-“Жамият Кузатув кенгаши тўғрисида” ги Низом;

-“Жамият бошқарув раиси ва ижроия орган аъзоларини тайинлаш тўғрисида” ги Низом;

-“Жамиятнинг Умумий йиғилиши тўғрисида” ги Низом;

-“Жамият Кузатув кенгаши ва бошқарув органи аъзоларини ҳамда бошқаларни моддий рағбатлантириш тўғрисида” Низом.

 

Кун тартибидаги ўн биринчи масала юзасидан йиғилиш раиси Р.Эрсориев сўзга чиқиб, жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш юзасидан йирик акциядор ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги номидан жамият Кузатув кенгаши аъзолигига номзод берилмаганлигини инобатга олиб, мазкур масалани келгусида ўтқазиладиган навбатдан ташқари умумий йиғилиши муҳокамасига кўриб чиқиш таклифини берди. Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 450 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

11. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш масаласи келгусида бўладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши мўҳокамасига киритилсин;

 

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала юзасидан жамият бошқарув раиси Х.Т.Саидов сўзга чиқиб, “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятига тегишли жисмонан ва маънан эскирган, таъмирлаш имконияти бўлмаган техникалар, асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришга рухсат бериш тўғрисидаги маълумотлар билан иштирокчиларни таништирди.

Жумладан, жамият Ўзбекистон Республикасининг нефтгаз тизимидан чиқарилгандан сўнг, автотранспорт хизмати кўрсатиш ҳажмлари камайиб кетганлигини инобатга олиб, корхонага қарашли бўлган жисмонан ва маънан эскирган, таъмирлаш имконияти мавжуд бўлмаган, ҳозирги кунги талаблар асосида авторанспорт хизмати кўрсатишга яроқсиз автотранспорт ва техника воситаларини ўрнатилган тартибда бозор баҳосида баҳолаб, “E-auksion” электрон савдо портали орқали савдо чиқарилганлиги, ушбу савдолар орқали техникаларнинг бир қисмига талаб бўлганлиги туфайли сотилганлигини, маънан эскирганлиги, фойдаланиш ва таъмирлаш имконияти бўлмаган техникаларни харид қилишга талабгорлар бўлмаганлиги туфайли сотилмасдан қолганлиги тўғрисида ахборот бериб, ортиқча мулк солиқларни кўпайишига олиб келаётган, сотилмаган техникаларни ҳисобдан чиқаришга рухсат бериш учун жамиятнинг олий органи ҳисобланган умумий йиғилиш муҳокамасига киритилганлигини иштирокчиларга маълум қилди ва ушбу масалага розлик беришларини таклиф қилди.

Муҳокамага чиқган йиғилиш раиси Р.Я.Эрсориев, берилган таклифни маъқуллаб жамиятда ортиқча сарф-харажатларни олдини олиш ва камайтириш мақсадида ҳақиқатдан ҳам жисмонан ва маънан эскирган бир-неча маротаба сотиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “E-auksion” электрон савдо портали орқали савдоларига чиқарилган, сотилмаган техникаларни ўрнатилган тартибда ва амалдаги меъёрий ҳужжатларга риоя этган ҳолда ҳужжатлаштириб, ҳисобдан чиқаришни, ҳисобдан чиқарилаётган техникаларни фото суратларин олиш, ҳисобдан чиқариш давомида қоладиган металл парчаларни металл қабул қилиш корхоналарига топширишни, яроқли эхтиёт қисмларини бошқа техникаларга ишлатиш учун қайта омборга кирим қилиш бўйича барча чора-тадбирларни бажаришни таклиф қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
6 июндаги 425-сонли қарорига асосан корхоналарда реконструкция ва модернизация қилиш ишларини ўтқазиш давомида фойдаланишдан чиқариладиган таркибида қора металлар бўлган маънан ва жимонан эскирган асбоб ускуналар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларни биржада савдолари орқали сотмасдан “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятига топшириш белгиланганлигини инобатга олиб, тегишли вазифаларни ўрнатилган тартибда амалга оширишни ва мазкур масалада бажарилган ишлар бўйича келгусида бўладиган акциядорларнинг умумий йиғилишига маълумот бериш вазифаси ижроия органи аъзолари зиммасига юклатишни таклиф қилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан овоз бериш натижалари куйидагича:

-тарафдорлар-912 450 та овоз, қарши ва бетарафлар-йўқ;

 

Жамият акциядорларнинг навбатдаги ҳисобот умумий

йиғилиши қарор қилади:

12.1.“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятига тегишли маънан ва жисмонан эскирган, таъмирлаш имконияти бўлмаган техникалар, асосий воситалари ва товар-моддий бойликларни ўрнатилган тартибда ҳисобдан чиқаришга рухсат этилсин;

12.2. Жамиятга қарашли бўлган, бир-неча маротаба сотиш мақсадида “E-auksion” электрон савдоларига чиқарилган ва сотилмаган техникалар, асосий воситалар ва товар моддий бойликларни Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2004 йил 29 августда 1401-сон билан рўхатга олинган “Асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ ҳисобдан чиқарилсин.

12.3. Мазкур йиғилишда қабул қилинган қарор ижросини таъминлаш жамият ижроия органи зимасига юклатилсин;

 

 

 

Йиғилиш раиси: Р.Я.Эрсориев

 

Котиб: А.Қўзиев

 

Йиғилиш баённомаси 2023 йил 08 июл куни тузилди ва имзоланди