"BUXORONEFTEGAZAVTONAQL" AJ
Manzil: Buxoro viloyati,
Kogon sh, Amir-Obod qoʻrgʻoni 4

эълон

09 июл 2024

Э Ъ Л О Н

“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

 

Ҳурматли “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорлари Сизларни 2024 йил 05 июл куни соат 15.00 да Когон шаҳар, Амиробод қурғони, 4 уйда жойлашган корхонанинг мажлислар залида ўтқазилиши режалаштирилган 2023 йил якунлари бўйича навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишида кворум тўпланмаганлиги сабабли 2024 йил 19 июл куни соат 15.00 да ўтқазилади.

Йиғилишга иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг руйхатга олиши 2024 йил 01 июлда Марказий Депозитарийси АЖ томонидан шакллантирилган реестр асосида тузилади ва иштирокчиларни рўйхатга олиш 2024 йил 05 июл куни соат 14.00 да бошланади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишнинг саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

2. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

3. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш;

4. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якуни ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан жамият бошқарув органининг ҳисоботини тасдиқлаш;

5. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2023 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг “Мустақил аудиторлик хулоса”сини тасдиқлаш;

6. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2023 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш;

7. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2023 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдорини, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;

8. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2024 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

9. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2024 йил фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

10.“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш;

11.“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;

12.“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти “Кузатув кенгаши тўғрисида” Низомни тасдиқлаш;

13.“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг “Бошқарув органи аъзоларига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомини тасдиқлаш;

14. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

15. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг янги таҳрирдаги штат бирликларини тасдиқлаш.

 

Йиғилишга иштирок этувчи акциядорлардан фуқаролик паспорт вакиллари бўлса ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома билан қатнашишлари ҳамда йиғилишга тайёрланган маълумот ва материаллар билан танишиш учун бошқарув органи мурожаат этишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: (55) 305 79 62

Жамият Кузатув кенгаши