"BUXORONEFTEGAZAVTONAQL" AJ
Manzil: Buxoro viloyati,
Kogon sh, Amir-Obod qoʻrgʻoni 4

elon

17 июн 2025

Э Ъ Л О Н

“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти

Д И Қ Қ А Т И Г А!

 

Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2024 молиявий-хўжалик йили якуни бўйича навбатдаги ҳисобот умумий йиғилиши 2025 йил 26 июн куни соат 15.00 да корхонанинг мажлислар залида ўтқазилади.

Йиғилишга иштирок этувчи акциядорларни рўйхатга олиш 2025 йил 26 июн куни соат 14.00 да бошланади ва Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси давлат унитар корхонаси томонидан шакллантирилган реестр асосида тузилади

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишнинг саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

2. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

3. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2024 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш;

4. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2024 йил молия-хўжалик фаолияти якуни ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши юзасидан жамият бошқарув органининг ҳисоботини тасдиқлаш;

5. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2024 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг “Мустақил аудиторлик хулоса”сини тасдиқлаш;

6. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2024 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш;

7. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2024 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдорини, уни тўлаш шакли ва тартибини тасдиқлаш;

8. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2025 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;

9. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг 2025 йил фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

10. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

11. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти бошқарув раисини сайлаш ва у билан тузиладиган ишга ёллаш мехнат шартномасини тасдиқлаш;

12. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятига тегишли хизмат кўрсатиш фаолияти давомида фойдаланилмасдан келинаётган, таъмирталаб ҳолатга келган, самарасиз бўлган Ромитан тумани, Газли МФЙ, Амир Темур кўчаси, 2 уйда жойлашган “Қурилиш механизмлар бўлими”, Қоравулбозор тумани, Қарши шоссеси кўчаси ёқасида жойлашган бино-иншоотларини ҳамда маънан эскирган, таъмирталаб, яроқсиз ҳолга келган авторанспорт воситаларини сотишга ҳамда эскирган товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришга рухсат бериш тўғрисида;

13. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамиятининг тўлов муддатлари ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида;

14. “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти акциядорларига ҳисобланган, талаб қилиб олинмаган, қонунчиликда белгиланган тўлов муддати ўтган дивидендларни корхона фойдасига олиш ҳақида.

 

Акциядорлар реестрини ёпиш туғрисида қарор қабул қилган орган: Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг 2025 йил 04 июндаги навбатдаги мажлис қарори.

Акциядорлардан навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишига фуқаролик паспорти, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан қатнашиш шартлигини, йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан тайёрланган ҳисоботлар, маълумот ва материаллар билан танишиш учун жамият бошқарув органига мурожаат этишлари сўралади.

 

Мурожаат учун телефон/мобл.: (90) 711 07 45

Жамият Кузатув кенгаши