"BUXORONEFTEGAZAVTONAQL" AJ
Manzil: Buxoro viloyati,
Kogon sh, Amir-Obod qoʻrgʻoni 4

ijroya organi nizom

19 июл 2022

«Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

“Buxoroneftgazavtonaql” АЖ акциядорларининг

2022 йил 30 июнда ўтқазилган навбатдаги

умумий ҳисобот йиғилиши қарори билан

 

 

 

 

 

 

“Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти

БОШҚАРУВ ОРГАНИ ТЎҒРИСИДА

НИЗОМ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Когон туман -2022 йил

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
    1. Мазкур Низом “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Жамият) бошқарув органининг мақомини белгилайди ва унинг фаолиятини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади.
    2. Жамиятнинг жорий фаолиятини бошқариш Жамият Устави ва ушбу Низом билан белгиланадиган ижро этувчи орган – бошқарув раиси томонидан амалга оширилади.
    3. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра ижро этувчи орган ваколатлари шартнома бўйича тижорат ташкилотига берилиши мумкин. Агар жамият Уставида ўзгача қоида назарда тутилган бўлмаса, шартнома шартлари Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
    4. Мазкур Низом “Акцидорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарори ҳамда амалдаги бошқа қонунчилик ҳужжатлари ва Жамият Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
  2. БОШҚАРУВ РАИСИНИ САЙЛАШ ВА ВАКОЛАТЛАРИНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ
    1. Жамият бошқарув раиси акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан уч йил муддатга сайланади. Бунда, бошқарув раиси сифатида тайинланган (қайта тайинланган) шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ бошқарув раиси бўлиши мумкин эмас.
    2. Бошқарув раиси сайлаш тартиби Жамият Уставида белгиланади. Бошқарув раисини сайлаш қоида тариқасида, танлов асосида амалга оширилади.
    3. Бошқарув раиси лавозимига танлов ўтказиш тартиби, номзодга қўйиладиган талаблар Жамият Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
    4. Бошқарув раисини сайлаш тўғрисидаги акциядорлар умумий йиғилишининг қарори йиғилишда қатнашаётган жамиятнинг овоз берувчи акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
    5. Бошқарув раиси лавозимига номзодлар ўзларининг номзодлари кўриб чиқилаётганда акциядорлар умумий йиғилишида қатнашишлари мумкин.
    6. Бошқарув раиси лавозимига номзод сайлангандан кейин Кузатув кенгаши у билан 3 (уч) йил муддатга шартнома тузади, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилиниши мумкин. Шартнома жамият номидан кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Бошқарув раиси тузиладиган шартномада унинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамият кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак.
    7. Бошқарув раисига тўланадиган ҳақ миқдори жамият фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини бажарилиши билан
      тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади ва шартномада белгиланади.
      Бунда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона рағбатлантириш сиёсати асосида ойлик иш ҳақи ва йил якунлари бўйича бир йўла тўланадиган мукофот тўловлари миқдори кузатув кенгаши томонидан белгиланади. Кузатув кенгаши томонидан белгиланган тўловлар миқдоридан ташқари ҳар қандай қўшимча тўлов турлари таъқиқланади.
    8. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамият Кузатув кенгаши, агар жамият уставига мувофиқ унга бундай ҳуқуқ берилган бўлса, бошқарув раиси билан тузилган шартномани, агар у ушбу шартнома шартларини, жамият уставини қўпол равишда бузса ёки унинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан жамиятга зарар етказса, у билан тузилган шартномани муддатидан аввал бекор қилиш ҳуқуқига эга.
    9. Жамият томонидан солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига бошқа тўловлар, давлат мақсадли фондлари, иш ҳақи ва дивидендлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганда, шунингдек, кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режанинг асосий параметрлари бажарилмаган тақдирда, Бошқарув раиси билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масала Жамият Кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
    10. Акциядорлар умумий йиғилишининг Бошқарув раиси билан тузилган шартномани бекор қилиш ёки муддатидан аввал бекор қилиш тўғрисидаги қарори йиғилишда қатнашаётган жамиятнинг овоз берувчи акциядорларнинг-акциялар эгаларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
    11. Кузатув кенгашининг Бошқарув раиси билан тузилган шартномани муддатидан аввал бекор қилиш тўғрисидаги қарори мажлисда иштирок этаётган кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
    12. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамият Кузатув кенгаши томонидан Бошқарув раисининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, унинг ваколатларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги масала ўша йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши ёхуд жамият бошқарув органининг раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда акциядорларнинг яқин орадаги умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин.
  3. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ ҲУҚУҚ
    ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
    1. Бошқарув раиси ваколатига жамиятнинг жорий фаолияти раҳбарлигининг барча масалалари киради, акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгашнинг ваколатига кирган масалалар бундан мустасно.
  1. Бошқарув раиси жамият Уставида, акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорларида, Кузатув кенгаши қарорларида, у билан тузилган меҳнат шартномасида ва қонунчилик билан белгиланган ваколатлари доирасида иш тутади.
  2. Бошқарув раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- жамият номидан ишончномасиз иш юритиш, давлат муассасаларида, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилот ва корхоналарда жамият манфаатларини ифодалаш;

- жамиятнинг банк ва бошқа молиявий ҳужжатларига биринчи имзолаш ҳуқуқи билан банкларда ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа ҳисобварақлар очиш;

- жамиятнинг мижозлари, шунингдек, бошқа ташкилот
ва корхоналар билан битимлар ва шартномалар тузиш;

- жамият номидан ҳужжатларни имзолаш;

- ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг мол-мулки ва маблағларини тасарруф этиш;

- ходимларнинг штат жадвалини белгилаш ва тасдиқлаш;

- ходимларни ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, меҳнат ва ижро интизомига риоя этилишини таъминлаш;

- Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилигига ва меъёрий ҳужжатларига мувофиқ жамият ходимларига иш ҳақини (барча турдаги устамалар ва меҳнати билан иштирок этиш коэффициентлари) белгилаш;

- жамиятнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни
ва жамият ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;

- жамият номидан ишончномалар бериш;

- жамият таркибига кирувчи корхоналарнинг бошқарув органларида унинг вакилларини жамият номидан овоз бериш бўйича кўрсатма бериш;

- жамият хўжалик таваккалчилигини ва бошқарув раисининг жавобгарлигини суғурталашни амалга ошириш;

- жамиятнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

- жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш, акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгашининг ваколатига кирувчи ички меъёрий ҳужжатлар бундан мустасно;

- қонунчиликда, жамият уставида ва меҳнат шартномасига мувофиқ бошқа ҳуқуқларларни амалга ошириш.

  1. Бошқарув раисининг мажбуриятлари:

- ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаш;

- Бошқарув раиси ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиш;

- давлат муассасаларида, мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча ташкилот ва корхоналарда жамият манфаатларини ифодалаш;

- давлат ва жамият учун муҳим бўлган ахборот ва масалаларни ўз
расмий ижтимоий саҳифаларида ошкор қилиш;

- жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;

- жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш, уни ишончлигилигини таъминлаш, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида белгиланган тартибда тақдим этиш;

- ҳар чоракида йиллик бизнес-режанинг бажарилиши, жамият томонидан амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботи тўғрисида Кузатув кенгашига ҳисобот бериш;

- жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлар жамиятнинг Кузатув кенгаши, ёки жамият аудитори талабига кўра тўсиқларсиз белгиланган тартибда тақдим этиш;

- жамият ходимлари томонидан хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни сақланишини таъминлаш, шунингдек тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхатини Кузатув кенгаши томонидан белгилашни ташкиллаштириш;

- жамиятни ихтисослашган ходимлар билан таъминлаш, шунингдек ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;

- ўзининг ҳамда жамият мансабдор шахсларининг ўқув курслари, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш орқали малакасини оширишни таъминлаш;

- меҳнат ва ички тартиб интизомига риоя қилиниши таъминлаш;

- ижтимоий кафолатларга риоя қилинишини ва жамият ходимларининг меҳнатини муҳофаза қилинишини таъминлаш;

- жамоа музокараларида бошқарув органи вакилларининг иштирокини таъминлаш, жамоа шартномалари ва битимлар тузилишида иш берувчи сифатида қатнашиш, жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;

- ўз ваколатига тегишли ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни акциядорларнинг умумий йиғилишига ва жамиятнинг Кузатув кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш;

- агар, жамият томонидан битим тузилишида у аффиланган шахс ҳисобланган тақдирда, кузатув кенгашини хабардор қилиш;

- жамият мулкини бегоналаштиришни, уни сотиш шакли ва механизмини, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг таркибидаги корхоналар устав капиталига учинчи шахслар томонидан инвестиция киритиш бўйича келишувларини (битим, шартнома, меморандум ва бошқалар) мажбурий тарзда олдиндан кузатув кенгаши билан келишиш;

- жамият асосий фаолиятига хос бўлган янги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш ёки қуриш ҳамда хўжалик жамиятлари устав капиталидаги улушни сотиб олиш, шунингдек, асосий фаолиятидан ташқари қўшимча фаолият билан шуғулланишни фақат кузатув кенгашининг тегишли қарори қабул қилинганда амалга ошириш;

- устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган жамиятлар кўчмас мулклари, автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситаларини “E-auksion” электрон савдо платформасидаги ижарага берилишини таъминлаш;

- ички ҳужжатларга, амалдаги қонун ҳужжатларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ бошқа мажбуриятларни бажариш.

  1. Бошқарув раисининг аниқ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари у билан келишилган ҳолда меҳнат шартномасида белгаланади.
  2. Бошқарув раиси вазифаларини бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозим билан биргаликда эгаллаб туришга фақат жамият кузатув кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади.
  1. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
  1. Бошқарув раиси ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим ҳамда белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.

Агар ушбу банд қоидаларига мувофиқ бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

  1. Бошқарув раиси ўз вазифасини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги, натижасида жамиятига етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ жамиятга етказилган зарарни қоплаш бўйича тўлиқ ҳажмида жамият олдида жавоб беради.
  2. Жамият ёки жамиятнинг жойлаштирилган оддий акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизга эга бўлган акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида Бошқарув раисига нисбатан даъво билан судга мурожаат этишга ҳақлидир.