"BUXORONEFTEGAZAVTONAQL" AJ
Manzil: Buxoro viloyati,
Kogon sh, Amir-Obod qoʻrgʻoni 4

“Buxoroneftgazavtonaql” АЖ КУЗАТУВ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ТАЙИНЛОВЛАР ВА МУКОФОТЛАШ ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

19 июл 2022

«Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

“Buxoroneftgazavtonaql” АЖ акциядорларининг 2022 йил 30 июнда ўтқазилган навбатдаги умумий ҳисобот йиғилиши қарори билан

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Buxoroneftgazavtonaql” АЖ

КУЗАТУВ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ

ТАЙИНЛОВЛАР ВА МУКОФОТЛАШ ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Когон шаҳри-2022 йил

 

 

  1. Умумий қоидалар
    1. Мазкур Низом (кейинги ўринларда-Низом) Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “2021 - 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясига, “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда- Жамият) уставига, Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Жамият Кузатув кенгаши ҳузуридаги Тайинловлар ва мукофотлаш қўмитасининг (кейинги ўринларларда- Қўмита) ҳуқуқий мақомини, таркибини, ваколатларини ва унинг ишлаш тартибини белгилайди.
    2. Қўмита энг муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва Жамиятнинг Кузатув кенгашига кадрлар ва мукофотлаш соҳасида тавсиялар тайёрлаш учун Жамият Кузатув кенгашининг қарори асосида ташкил этилади. Қўмита Жамият Кузатув кенгашининг доимий фаолият юритувчи ишчи органи ҳисобланади.
    3. Қўмита ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик, Жамият устави, Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом ва мазкур Низомга асосан амалга оширади.
  2. Тайинловлар ва мукофотлаш қўмитасининг таркиби
    1. Қўмита фақат Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларидан 3 кишидан иборат таркибда ташкил этилади. Қўмита таркибига камида бир нафар Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси киритилиши шарт.
    2. Қўмитанинг аъзолари Жамият Кузатув кенгаши раисининг тавсияси асосида Кузатув кенгаши аъзоларидан уларнинг ваколат муддати даврига кўпчилик овоз билан сайланади. Қўмитанинг раиси Қўмита аъзолари орасидан Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. Қўмитанинг раиси Жамият Кузатув кенгашининг раиси бўлмаслиги лозим.
    3. Қўмитанинг таркибига сайланган Кузатув кенгаши аъзолари чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.
    4. Қўмита аъзоларини сайлаш вақтида ўз ваколатларидан тўлақонли фойдаланишлари учун уларнинг маълумоти, касбий маҳорати, қўмита фаолияти соҳасидаги иш тажрибаси ва бошқа махсус билимга эга эканликлари инобатга олиниши зарур.
    5. Қўмитага раҳбарлик қилиш ва фаолиятини ташкил этиш Қўмита раиси томонидан амалга оширилади. Қўмита раисининг вақтинчалик йўқлигида раис вазифасини бажариб туриш аъзолардан бирига юклатилиши мумкин.
    6. Қўмита аъзолари ўртасидаги функциялар тақсимланиши Қўмитанинг раиси томонидан амалга оширилади.
  3. Тайинловлар ва мукофотлаш қўмитасининг асосий вазифалари
    1. Қўмитанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Кузатув кенгаши ҳамда Жамиятнинг кадрлар сиёсати ва ташкилий ривожланиши бўйича қарорлари, шунингдек ички ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;

Жамиятнинг бошқарув органи раҳбари ва аъзолари лавозимларига номзодлар бўйича Кузатув кенгашига тавсияларни шакллантириш;

Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланадиган номзодлар бўйича тавсияларни шакллантириш;

Жамиятнинг бошқарув органи раҳбари ва аъзоларини сайлаш, уларнинг ваколатларини муддатидан олдин бекор қилиш, шу жумладан, улар билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш масалаларини кўриб чиқиш;

Қўмитага маълум бўлган барча ахборотлар асосида Жамиятнинг Кузатув кенгашига номзоди кўрсатилган шахсларнинг касбий малакаси ва мустақиллигини таҳлил қилиш;

Кузатув кенгаши ва унинг қўмиталари иши тартиботларини такомиллаштиришга нисбатан тавсиялар ишлаб чиқиш;

Жамиятнинг корпоратив маслаҳатчиси лавозимига номзодлар бўйича Кузатув кенгашига тавсияларни шакллантириш;

Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини ва Кузатув кенгаши қўмиталарини ўзини-ўзи баҳолаш ёки ташқи баҳолаш бўйича ҳар йили расмийлаштирилган тартиботни ўтказиш, Жамиятнинг йиллик ҳисоботига киритиш учун ўзини-ўзи баҳолаш ёки ташқи баҳоланиш натижалари тўғрисида ҳисобот тайёрлаш;

Кузатув кенгаши аъзоларининг шахсий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кенгашнинг айрим аъзолари учун ўқитиш ва малака ошириш дастурларини шакллантириш ҳамда ушбу дастурларнинг амалга оширилиш устидан назорат қилиш;

Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари, ижроия органи раҳбари ва аъзолари ҳамда бошқа мансабдор шахсларини мукофотлаш сиёсатини ишлаб чиқиш, зарурат бўлганда, уни қайта кўриб чиқиш ва унга ўзгартиришлар киритиш;

Жамиятнинг ижроия органи раҳбари ва аъзоларини, Кузатув кенгаши аъзоларини ҳамда бошқа мансабдор шахсларини мукофотлаш бўйича таклифлар (тавсиялар)ни шакллантириш;

Жамиятнинг бошқаоув органи раҳбари ва аъзоларини ҳамда бошқа мансабдор шахсларининг фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш;

Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларига хақ ва (ёки) компенсация тўлаш бўйича қарор қабул қилиш учун Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши кун тартибига масалаларни тайёрлаш ва киритиш;

Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш учун олдиндан кўриб чиқиш ва таклифлар тайёрлаш;

мукофотлаш сиёсатида назарда тутилган мезонлардан келиб чиқиб Жамиятнинг ижроия органи ва бошқа раҳбар ходимларининг йил натижаларига кўра фаолиятини дастлабки баҳолаш;

йил натижалари бўйича корпоратив маслаҳатчи фаолиятини дастлабки баҳолаш ва корпоратив маслаҳатчини мукофотлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари, ижроия органи раҳбари ва аъзолари ва бошқа мансабдор шахсларни мукофотлаш тўғрисидаги ахборотнинг ўз вақтида ошкор қилиниши устидан назорат олиб бориш;

Жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа хужжатларига киритиш учун Қўмита фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тайёрлаш ва тақдим этиш;

Кузатув кенгаши томонидан юклатилган бошқа вазифаларни бажариш.

  1. Тайинловлар ва мукофотлаш қўмитаси мажлисларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
    1. Қўмитанинг мажлиси Қўмита раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, Қўмитанинг аъзоларининг талабига кўра, шунингдек, Жамият бошқарув органи раҳбарининг ёзма талабига кўра чақирилади.
    2. Қўмита ҳар чорак якунига кўра, зарур бўлганда ҳар ойда, қўмита аъзоларининг шахсан иштирокида ёки бошқа алоқа тармоқларидан фойдаланиш йўли билан ўз мажлисларини ўтказиб туриши лозим. Қўмита Жамиятнинг бошқарув органи ва бошқа шахсларни Қўмита мажлисларига қатнашиш учун таклиф қилиши, шунингдек зарур бўлганда улардан ахборот талаб қилиши мумкин.
    3. Қўмита аъзолари муайян масаланинг кечиктирилмай ҳал этилишини талаб қиладиган қоидабузилишлар аниқланган тақдирда Қўмитанинг шошилинч мажлисини чақирилишини талаб қилишлари мумкин.
    4. Қўмита ўз мажлисларини Жамият Кузатув кенгаши мажлисларидан олдин ўтказади.
    5. Қўмитанинг раиси Қўмита мажлисидаги барча иштирокчиларга уни лозим даражада ўтказишга тайёргарлик кўриш ва унда олиб чиқилган масалаларни муҳокама қилишда фаол иштирок этиш имкониятларини яратади. Қўмитанинг аъзолари Қўмита мажлисларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳамда уларда иштирок этиш учун етарли даражада вақт ажратишлари лозим.
    6. Қўмита мажлисида унинг аъзоларининг энг камида 2/3 қисми иштирок этса, мажлис ваколатли ҳисобланади, бунда Қўмита раиси иштирок этиши шарт.
    7. Қўмитанинг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
    8. Қўмитанинг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Қўмитанинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Овозлар тенг келган тақдирда, Қўмита раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Қўмитанинг қарорига розилик билдирмаган Қўмита аъзоси ўзининг мажбурий тартибда мажлис баённомасига илова қилинадиган алоҳида фикрини қайд этиб қўйиш ва уни Кузатув кенгаши эътиборига ҳавола қилиш ҳуқуқига эга.
    9. Қўмитанинг қарори Қўмита мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Ушбу баённома Қўмита котиби томонидан юритилади ва овоз беришда иштирок этган Қўмита аъзолари томонидан имзоланади.
    10. Қўмита мажлисларига котиблик қилиш вазифасини Жамиятнинг кадрлар бўйича хизматининг раҳбари бажаради.
    11. Қўмитанинг раиси:

Қўмитанинг ишини ташкил этади;

Қўмита мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;

Қўмита мажлисларида баённома юритилишини ташкил этади;

Жамият ички меъёрий ҳужжатлари ва мазкур Низомда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширади.

    1. Қўмитанинг котиби:

Қўмита мажлислари баённомаларини юритади ва расмийлаштиради;

Қўмита томонидан кўриб чиқилиши учун кун тартибидаги масалалар бўйича материалларни тайёрлайди ва тақдим қилади;

Қўмитанинг қарорларини, хулосаларини ва баённомаларини олувчиларгача етказади.

    1. Қўмита ваколати доирасида қабул қилинган барча қарорлар қабул қилинган кунидан бошлаб, Жамият бошқарув органи ва бошқа мансабдор шахслари учун ижро этиш мажбурийдир. Ушбу қарорларда кўрсатиб ўтилган мансабдор шахслар қарорнинг ўз вақтида ҳамда қарор ижросига мос равишда бажарилишига шахсан жавобгардирлар. Қўмита қарорлари ижросини назорат қилиш Қўмита раиси томонидан амалга оширилади.
  1. Тайинловлар ва мукофотлаш қўмитаси аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
    1. Қўмитанинг аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Жамият бошқарув органи аъзоларининг ва Жамиятнинг бошқа мансабдор шахсларидан ўз фаолияти учун керакли барча ҳужжатларни ва материалларни тақдим этишни талаб қилиш;

агар Жамиятга жиддий моддий зарар етказилишига олиб келган ёки етказилишига олиб келиши мумкин бўлган қоидабузилишлар аниқланса, ижроия органи мажлиси чақирилишини талаб қилиш;

Жамиятнинг таркибий бўлинмалари ходимлари, шу жумладан раҳбарларидан кўриб чиқилаётган масалалар бўйича изоҳлар талаб қилиш;

айбдор ходимларни интизомий, мулкий ва бошқа турдаги жавобгарликка тортиш масалаларини раҳбариятига кўриб чиқиш учун тақдим қилиш;

Жамиятнинг дастлабки бухгалтерия, молия ва бошқа ҳужжатларидан фойдаланиш;

Қўмита ваколатлари доирасидаги қарор ва топшириқларни бажариш, Қўмита мажлисларида иштирок этиш мақсадида зарур бўлган ҳолатларда Қўмита раиси қарори билан Жамиятнинг раҳбар шахсларини, Жамият Кузатув кенгашининг бошқа аъзоларини даврий ёки мунтазам равишда таклиф этиш;

Қўмита фикрига кўра масалани чуқурроқ ўрганилишига зарур бўлса, Қўмита ваколатларига тегишли бўлган масала бўйича ўз ташаббусига кўра, Жамият Кузатув кенгашининг бошқа қўмиталарининг фикрини талаб қилиб олиш;

Қўмита мажлисида муҳокама қилинаётган масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш, кун тартибидаги масалалар, қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўзининг алоҳида фикрини Қўмита мажлиси баённомасига киритишни талаб қилиш;

Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқлаш учун мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар бериш;

тақдим этилган ҳужжатлар асосида тегишли хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш ва Жамият Кузатув кенгаши муҳокамасига киритиш;

Қўмита мажлиси кун тартибига киритиш учун масалалар таклиф қилиш.

    1. Қўмита аъзоларининг мажбуриятлари:

мукофотлаш сиёсатини тасдиқлаш учун Кузатув кенгашига киритиш ҳамда унинг ижросини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Низом, корхона Устави ва ички ҳужжатлари асосида ўзига юклатилган вазифаларни бажариш ҳамда ўз фаолиятини сидқидилдан олиб бориш;

Жамият акциядорларининг хуқуқлари, манфаатлари ва қизиқишларини ҳимоя қилиш принциплари асосида фаолият юргизиш;

Жамиятнинг тижорат ва хизмат сирларини ошкор этмаслик ҳамда махфийлик талабларини бажариш.

    1. Қўмитанинг аъзолари Қўмита мажлисида шахсан қатнашишлари шарт. Агар мажлисда қатнашиш имконияти мавжуд бўлмаса, Қўмита аъзоси сабабларини кўрсатган холда Қўмитани бу ҳақда хабардор қилади.
  1. Тайинловлар ва мукофотлаш қўмитаси аъзоларининг жавобгарлиги
    1. Қўмитанинг аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.
    2. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Қўмитанинг аъзолари жавобгар бўлмайди.
  2. Якунловчи қоидалар
    1. Мазкур Низом Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган санадан эътиборан кучга киради.
    2. Ушбу Низом, шунингдек, унга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар Жамият Кузатув кенгаши раиси ва Қўмита аъзолари томонидан киритилиши мумкин.
    3. Ушбу Низом тасдиқланган санадан бошлаб, Жамият акциядорлариниг навбатдаги 2022 йил 30 июнда ўтқазилган ҳисобот умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган.