"BUXORONEFTEGAZAVTONAQL" AJ
Manzil: Buxoro viloyati,
Kogon sh, Amir-Obod qoʻrgʻoni 4

“Buxoroneftgazavtonaql” АЖ КУЗАТУВ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА ЭТИКА ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

19 июл 2022

Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

“Buxoroneftgazavtonaql” АЖ акциядорларининг 2022 йил 30 июнда ўтқазилган навбатдаги умумий ҳисобот йиғилиши қарори билан

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Buxoroneftgazavtonaql” АЖ

КУЗАТУВ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА ЭТИКА ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Когон шаҳар-2022 йил

 

  1. Умумий коидалар
    1. Мазкур Низом (кейинги ўринларда-Низом) Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “2021 - 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясига, “Buxoroneftgazavtonaql” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда- Жамият) уставига, Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Жамият Кузатув кенгаши ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитасининг (кейинги ўринларларда- Қўмита) ҳуқуқий мақомини, таркибини, ваколатларини ва унинг ишлаш тартибини белгилайди.
    2. Қўмита энг муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва Жамиятнинг Кузатув кенгашига тавсиялар тайёрлаш учун Жамият Кузатув кенгашининг қарори асосида ташкил этилади. Қўмита Жамият Кузатув кенгашининг доимий фаолият юритувчи ишчи органи ҳисобланади.
    3. Қўмита ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик, Жамият устави ва мазкур Низомга асосан амалга оширади.
  2. Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитасининг таркиби
    1. Қўмита фақат Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларидан 3 кишидан иборат таркибда ташкил этилади. Қўмита таркибига камида бир нафар Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси киритилиши шарт.
    2. Қўмитанинг аъзолари Жамият Кузатув кенгаши раисининг тавсияси асосида Кузатув кенгаши аъзоларидан уларнинг ваколат муддати даврига кўпчилик овоз билан сайланади. Қўмитанинг раиси Қўмита аъзолари орасидан Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. Қўмитанинг раиси Жамият Кузатув кенгашининг раиси бўлмаслиги лозим.
    3. Қўмитанинг таркибига сайланган Кузатув кенгаши аъзолари чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.
    4. Қўмитанинг аъзолари Қўмита фаолияти соҳаси бўйича малака ва тажрибага эга бўлиши лозим.
    5. Қўмитага раҳбарлик қилиш ва фаолиятини ташкил этиш Қўмита раиси томонидан амалга оширилади. Қўмита раисининг вақтинчалик йўқлигида раис вазифасини бажариб туриш аъзолардан бирига юклатилиши мумкин.
    6. Қўмита аъзолари ўртасидаги функциялар тақсимланиши Қўмитанинг раиси томонидан амалга оширилади.
  3. Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитасининг асосий вазифалари
    1. Қўмитанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилиги ва Коррупцияга қарши курашиш давлат дастурларига мувофиқ равишда Жамиятнинг тегишли чора-тадбирлари дастури, сиёсати ва ички хужжатларини ишлаб чиқиш;

Жамиятда коррупцияга қарши курашишнинг муҳим тамойилларига риоя этилишини таъминлаш чораларини кўриш;

Жамиятнинг барча фаолият соҳаларида коррупциявий хавф-хатарлари камайтириш ва коррупцияга барҳам бериш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва барҳам бериш;

Жамиятнинг мансабдор ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ва Жамиятнинг ички хужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

Жамият ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Жамиятда мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш фаолиятини мониторинг ва таҳлил қилиш ҳамда унинг самарадорлик ва натижадорлик кўрсаткичларини баҳолаш;

Жамиятнинг мансабдор ходимлари фаолиятининг шаффофлиги ва хулқ-атвор меъёрларига мувофиқлигини таъминлаш;

Жамиятда ходимларнинг хулқ-автор қоидаларини ишлаб чиқиш, уларга риоя этилишини таҳлил қилиш ва таъминлаш;

Жамият фаолиятининг шаффофлиги ва маълумотларнинг ошкор қилиниши етарли даражада ва аниқ эканлигини кўриб чиқиш;

Жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа хужжатларига киритиш учун Қўмита фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тайёрлаш ва тақдим этиш;

Кузатув кенгаши томонидан юклатилган бошқа вазифаларни бажариш.

  1. Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси мажлисларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
  1. Қўмитанинг мажлиси Қўмита раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, Қўмитанинг аъзоларининг талабига кўра, шунингдек, Жамият бошқарув органи раҳбарининг ёзма талабига кўра чақирилади.

4.2.Қўмита ҳар чорак якунига кўра, зарур бўлганда ҳар ойда, қўмита аъзоларининг шахсан иштирокида ёки бошқа алоқа тармоқларидан фойдаланиш йўли билан ўз мажлисларини ўтказиб туриши лозим. Қўмита Жамиятнинг бошқарув органи ва бошқа шахсларни қўмита мажлисларига қатнашиш учун таклиф қилиши, шунингдек зарур бўлганда улардан ахборот талаб қилиши мумкин.

4.3.Қўмита аъзолари муайян масаланинг кечиктирилмай ҳал этилишини талаб қиладиган қоидабузилишлар аниқланган тақдирда қўмитанинг шошилинч мажлисини чақирилишини талаб қилишлари мумкин.

4.4.Қўмита ўз мажлисларини Жамият Кузатув кенгаши мажлисларидан олдин ўтказади.

4.5.Қўмитанинг раиси Қўмита мажлисидаги барча иштирокчиларга уни лозим даражада ўтказишга тайёргарлик кўриш ва унда олиб чиқилган масалаларни муҳокама қилишда фаол иштирок этиш имкониятларини яратади. Қўмитанинг аъзолари Қўмита мажлисларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳамда уларда иштирок этиш учун етарли даражада вақт ажратишлари лозим.

4.6.Қўмита мажлисида унинг аъзоларининг энг камида 2/3 қисми иштирок этса, мажлис ваколатли ҳисобланади, бунда Қўмита раиси иштирок этиши шарт.

4.7.Қўмитанинг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

4.8.Қўмитанинг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Қўмитанинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Овозлар тенг келган тақдирда, қўмита раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Қўмитанинг қарорига розилик билдирмаган қўмита аъзоси ўзининг мажбурий тартибда мажлис баённомасига илова қилинадиган алоҳида фикрини қайд этиб қўйиш ва уни Кузатув кенгаши эътиборига ҳавола қилиш ҳуқуқига эга.

4.9.Қўмитанинг қарори Қўмита мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Ушбу баённома Қўмита котиби томонидан юритилади ва овоз беришда иштирок этган Қўмита аъзолари томонидан имзоланади.

4.10.Қўмита мажлисларига котиблик қилиш вазифасини унинг аъзоларидан бири ёки Жамият ходимларидан бири бажаради.

4.11.Қўмитанинг раиси:

Қўмитанинг ишини ташкил этади;

Қўмита мажлисларида баённома юритилишини ташкил этади;

Жамият ички меъёрий ҳужжатлари ва мазкур Низомда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширади.

4.12.Қўмитанинг котиби:

Қўмита мажлислари баённомаларини юритади ва расмийлаштиради;

Қўмита томонидан кўриб чиқилиши учун кун тартибидаги масалалар бўйича материалларни тайёрлайди ва тақдим қилади;

Қўмитанинг қарорларини, хулосаларини ва баённомаларини олувчиларгача етказади.

4.13.Қўмита ваколати доирасида қабул қилинган барча қарорлар қабул қилинган кунидан бошлаб, Жамият ижроия органи ва бошқа мансабдор шахслари учун ижро этиш мажбурийдир. Ушбу қарорларда кўрсатиб ўтилган мансабдор шахслар қарорнинг ўз вақтида ҳамда қарор ижросига мос равишда бажарилишига шахсан жавобгардирлар. Қўмита қарорлари ижросини назорат қилиш Қўмита раиси томонидан амалга оширилади.

  1. Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси аъзоларининг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари

    1. Қўмита аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Жамият ижро органи аъзоларининг ва Жамиятнинг бошқа мансабдор шахсларидан ўз фаолияти учун керакли барча ҳужжатларни ва материалларни тақдим этишни талаб қилиш;

агар Жамиятда коррупцион ҳаракатлар аниқланса, ижроия орган ва Кузатув кенгашининг мажлиси чақирилишини талаб қилиш;

Жамиятнинг таркибий бўлинмалари ходимлари, шу жумладан раҳбарларидан кўриб чиқилаётган масалалар бўйича изоҳлар талаб қилиш;

айбдор ходимларни интизомий, мулкий ва бошқа турдаги жавобгарликка тортиш масалаларини раҳбариятига кўриб чиқиш учун тақдим қилиш;

Жамиятнинг дастлабки бухгалтерия, молия ва бошқа ҳужжатларидан фойдаланиш;

Қўмита ваколатлари доирасидаги қарор ва топшириқларни бажариш, Қўмита мажлисларида иштирок этиш мақсадида зарур бўлган ҳолатларда Қўмита раиси қарори билан Жамиятнинг раҳбар шахсларини, Жамият Кузатув кенгашининг бошқа аъзоларини даврий ёки мунтазам равишда таклиф этиш;

Қўмита фикрига кўра масалани чуқурроқ ўрганилишига зарур бўлса, Қўмита ваколатларига тегишли бўлган масала бўйича ўз ташаббусига кўра, Жамият Кузатув кенгашининг бошқа қўмиталарининг фикрини талаб қилиб олиш;

Қўмита мажлисида муҳокама қилинаётган масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш, кун тартибидаги масалалар, қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўзининг алоҳида фикрини Қўмита мажлиси баённомасига киритишни талаб қилиш;

Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқлаш учун мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар бериш;

тақдим этилган ҳужжатлар асосида тегишли хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш ва Жамият Кузатув кенгаши муҳокамасига киритиш;

Қўмита мажлиси кун тартибига киритиш учун масалалар таклиф қилиш.

    1. Қўмита аъзоларининг мажбуриятлари:

Қўмита ишида қатнашиш ва унинг мунтазам равишда ўтказиладиган барча мажлисларида иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Низом, корхона Устави ва ички ҳужжатлари асосида ўзига юклатилган вазифаларни бажариш ҳамда ўз фаолиятини сидқидилдан олиб бориш;

коррупцияга қарши курашиш ва этика соҳасидаги ва Жамият тараққиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган бошқа соҳалардаги ютуқларни кузатиб бориш;

Жамият Кузатув кенгашига мустақил аъзо мақомидаги ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида ёки Қўмита томонидан қабул қилинадиган қарорлар билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви юзага келиши тўғрисида ахборот бериш;

Жамият акциядорларининг хуқуқлари, манфаатлари ва қизиқишларини ҳимоя қилиш принциплари асосида фаолият юргизиш;

Жамиятнинг тижорат ва хизмат сирларини ошкор этмаслик ҳамда махфийлик талабларини бажариш.

    1. Қўмитанинг аъзолари Қўмита мажлисида шахсан қатнашишлари шарт. Агар мажлисда қатнашиш имконияти мавжуд бўлмаса, Қўмита аъзоси сабабларини кўрсатган холда Қўмитани бу ҳақда хабардор қилади.
  1. Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси аъзоларининг жавобгарлиги
    1. Қўмитанинг аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.
    2. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Қўмитанинг аъзолари жавобгар бўлмайди.
  2. Якунловчи қоидалар
    1. Мазкур Низом Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган санадан эътиборан кучга киради.
    2. Ушбу Низом, шунингдек, унга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар Жамият Кузатув кенгаши раиси ва Қўмита аъзолари томонидан киритилиши мумкин.
    3. Ушбу Низом тасдиқланган санадан бошлаб, Жамият акциядорлариниг навбатдаги 2022 йил 30 июнда ўтқзилган ҳисобот умумиий йиғилиши қарори билан тасдиқланган.