Версия для слабовидящих
 
Эълон

Эълон

Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти акциядорлари

диққатига!

“Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил 11 май куни соат 14.00 да Когон шаҳри, Амиробод қўрғони, 4-уйда жойлашган жамиятнинг мажлислар залида ўтказилади. Жамият акциядорларини рўйхатга олиш соат 13.00 да бошланади.

Йиғилишга қатнашадиган акциядорларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси давлат унитар корхонаси томонидан шакллантириладиган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятнинг 2020 йил учун ташқи аудиторини танлаш ва унинг хизмати учун тўлов миқдорини тасдиқлаш;

2. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти акциядорларининг ёзма мурожаатлари ва талабларини бажариш мақсадида ўзларига тегишли акцияларини корхона (эмитент) ҳисобига олишга розилик бериш ҳамда акциянинг харид қилиб олиш қийматини белгилаш;

3. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг айланма маблағлари учун хизмат кўрсатувчи банкдан узоқ ва қисқа муддатли кредит олишга рухсат бериш тўғрисида

 

Акциядорлар реестрини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилган орган: жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг 2020 йил 14 апрелдаги навбатдаги мажлис қарори.

 

Акциядорлардан навбатдаги ҳисобот умумий йиғилишига фуқаролик паспорти, вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан қатнашиш шартлигини йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан маълумот ва материаллар билан танишиш учун жамият бошқарув органига мурожаат этишлари мумкинлигини билдирамиз.

 

Мурожаат учун телефон: (0-365) 522-63-62.

Жамият кузатув кенгаши.

«back