Версия для слабовидящих
 
Низом

«Т А С Д И Қ Л А Н Г А Н»

 

 

«BUXORONEFNGAZAVTONAQL»

aksiyadorlik jamiyati

акциядорларининг 2020 йил «30» окябрдаги навбатдаги ҳисобот умумий йиғилиш қарори билан

 

М.Ў.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«BUXORONEFNGAZAVTONAQL»

aksiyadorlik jamiyati

 

Устави

(янги тахрирда)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Когон шаҳри – 2020 йил

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1.1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.

1.2. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (06.05.2014й. ЎРҚ-370-сон) ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларга мувофиқ олиб боради.

 

1.3. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

Ўзбек тилида:

- кирилл алифбосида – «Бухоронефтгазавтонақл» акциядорлик жамияти

- лотин алифбосида – «Buxoroneftgazavtonaql» aksiyadorlik jamiyati.

Рус тилида:

- акционерное общество «Buxoroneftgazavtonaql»

Жамиятнинг қисқартирилган фирма номи:

Ўзбек тилида:

- кирилл алифбосида – «Бухоронефтгазавтонақл» акциядорлик жамияти

- лотин алифбосида – «Buxoroneftgazavtonaql» aksiyadorlik jamiyati.

Рус тилида:

- АО «Бухоронефтгазавтонақл»

1.4. Жамият фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган муддатга ташкил этилган.

1.5. Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Бухоро вилояти, Когон шаҳри, Амиробод қўрғони, 4уй . Индекс: 200700.

1.6. Жамиятнинг электрон почта манзили: aobngаt@mail.ru

1.7. Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.bngаt.uz

 

2. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ МАҚСАДИ,

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

 

2.1. Қуйидагилар Жамиятни ташкил этиш ва фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади:

Жамиятнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида бозор инфраструктурасини барпо этиш, юридик ва жисмоний шахсларга автотранспорт хизмат кўрсатишдан иборат.

2.2. Жамият ўз фаолиятини амалга ошириш ва олдида турган вазифаларни ечиш учун қуйидаги ҳуқуқларига эгадир:

а) халқ истеъмол молларини ишлаб чикариш ва реализация килиш;

б) саноат махсулотларини ишлаб чикариш, халқ истеъмол молларини улгуржи ва чакана савдосини ташкил этиш;

в) ўзи ишлаб чикарган, вилоят ташкарисидан харид килган махсулотни сумга ва валютага сотиш учун турли хилдаги савдо корхоналарини очиш.

г) амалга оширилаётган иш ва кўрсатилаётган хизматларга бўлган талаб ва ривожланиш бизнес-режасининг асосий иқтисодий кўрсатгичлари асосида ўз фаолиятини режалаштириш ва ривожланишнинг истиқболини белгилаш;

д) ўз фаолиятини ривожлантириш бизнес-режасини тузиш;

е) белгиланган тартибда асосий воситаларни ижарага бериш ва олиш, кредит, лизинг, гранд, ва бошқа молиявий ёрдам маблағларини жалб этиш;

ж) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларга мос равишда ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш, чет эллик хуқуқий шахслар билан илмий ва илмий-техник ҳамкорликни мустақил амалга ошириш;

з) амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда ва мустақил равишда ўз балансидан мол-мулк, қарзларни, камомад ва бошқа зарарларни чиқариш;

и) Жамият фаолиятининг барча йўналишларида ўз мунособатини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ўз фаолияти мақсади ва предмети доирасида юридик ва жисмоний шахслар билан тузиладиган шартнома, келишув, контрактлар асосида ташкил этади;

к) маҳаллий ва халқаро миқёсда илмий конференция, симпозиум, форум, давра суҳбатлари ташкил этиш ва уларда иштирок этиш;

л) ўз фаолиятини моддий-техник таъминотини ташкил этиш, ўз фаолияти натижасида олинган даромадларни мустақил равишда тасарруф этиш, шунингдек молиявий ва беғараз хайрия ёрдам кўрсатиш;

м) бошқа манбалардан келган молиявий маблағлардан фойдаланиш;

н) мавжуд молиявий маблағлар манбалари хисобидан асосий ва айланма воситаларни сотиб олиш ёки ижарага олиш;

о) қонунчиликда белгиланган тартибда таркибий тузилмаларни ташкил этиш, Ўзбекистон ичидан ва хориждан мутахассислар ёллаш, уларнинг мехнатига хақ тулаш услуби, миқдори ва турини мустақил белгилаш;

п) Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави ва унда белгиланган мақсад ва вазифаларга зид бўлмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш;

р) Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида инобатга олинган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

Махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият турлари тегишли рухсатнома (лицензия) олингандан сўнг амалга оширилади.

Жамият юқорида кўрсатилган фаолият турларидан ташқари ўзига қарашли бўлинмалар, корхоналар ишини яхшилаш хамда уларни қуллаб-қувватлаш учун конунчиликка зид келмайдиган бошқа ишларни ҳам бажариши мумкин.

2.3. Жамият фаолияти юқоридан белгиланган фаолият турлари билан чегараланмайди. Жамият амалдаги қонунчилик ва мазкур Уставга зид бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

2.4. Жамиятнинг ҳўжалик ва бошқа фаолиятига давлат ва бошқа ташкилотлар томонидан аралашувига йўл қўйилмайди, агар бу Жамият фаолиятини белгиланган тартибда назорат қилиш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлмаса.

3. ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИ МИҚДОРИ

 

3.1. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади. Жамият чиқарадиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши лозим.

3.2. Жамият Устав фонди миқдори номинал қиймати 500 сўм бўлган 1 626 156 дона
оддий ва 23844 дона имтиёзли жами 1650 000 дона эгаси ёзилган нақдсиз (хужжатсиз) акцияларга бўлинган 825 000 000 сўмдан иборат бўлиб, акциядорлар ўртасида қуйидагича тақсимланган:

- Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги улуши -51,0 фоиз, 420750,0 минг сўмлик 841500 дона акция;

-бошқа юридик ва жисмоний шахслар -49,0 фоиз, 404 250,0 минг сўм бўлган 808500 дона нақдсиз акция.

а) Жамият Устав фонди миқдорини кўпайтириш.

3.3. Жамиятнинг устав фонди акциялар номинал қийматини кўпайтириш, қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

3.4. Қўшимча акциялар жамият томонидан жамият уставида белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилиши мумкин.

3.5. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарор жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

б) Жамият Устав фонди миқдорини камайтириш.

3.6. Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан, акцияларнинг бир қисмини жамиятнинг ўзи кейинчалик муомаладан чиқариш шарти билан сотиб олиши йўли билан камайтирилиши мумкин.

3.7. Агар устав фондини камайтириш натижасида унинг миқдори жамиятнинг уставига киритилган тегишли ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш куни белгиланадиган жамият устав фондининг энг кам миқдоридан қонун ҳужжатларида белгиланганидан камайиб кетадиган бўлса, жамият устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.

3.8. Устав фондини камайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарор акциядорларнинг уммий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

 

4. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ СОНИ, НОМИНАЛ ҚИЙМАТИ, ТУРЛАРИ

 

4.1. Жамият томонидан қимматли қоғозларни муомалага чиқариш, рўйҳатдан ўтказиш, жойлаштириш ва улар бўйича хисоб-китобларни амалга ошириш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Устав билан белгиланади.

4.2. Жамият акциялари эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, улар турига кўра оддий ва имтиёзли бўлиши мумкин.

4.3. Акция бўлинмасдир. Агар акция умумий мулк ҳуқуқи асосида бир нечта шахсга тегишли бўлса, бу шахсларнинг барчаси бир акциядор деб эътироф этилади ва акция билан тасдиқланган ҳуқуқлардан ўзларининг умумий вакили орқали фойдаланади.

4.4. Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси — акциядор деб эътироф этилади.

4.5. Оддий акциялар овоз берувчи акциялар бўлиб, улар ўз эгасига дивидендлар олиш, жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.

4.6. Имтиёзли акциялар эгалари жамият тугатилган тақдирда унинг мулклари тақсимланаётган пайтда оддий акция эгалари ўртасида мулк тақсимоти амалга оширилгунга қадар ўз акциялари номинал қийматининг икки баравари миқдорида оладилар.

4.7. Ўз эгаларига дивидендларни, шунингдек жамият тугатилаётганда акцияларга қўйилган маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини берадиган акциялар имтиёзли акциялардир.

4.8. Акциянинг эгаси бўлган акциядорга овозга қўйилган масалани ҳал этишда овоз бериш ҳуқуқини берадиган оддий ёки имтиёзли акция жамиятнинг овоз берувчи акцияси хисобланади.

4.9. Жамият ҳар бирининг номинал қиймати 500 сўм бўлган акцияларни муомалага чиқаради.

4.10. Жамият томонидан жойлаштирилган акциялар: номинал қиймати 500 сўм бўлган, умумий қиймати 825 000 000,0 сўм бўлган, 1 626 156 дона оддий ва 23844 дона имтиёзли жами 1 650 000 дона эгаси ёзилган нақдсиз (хужжатсиз) акциялардан иборат.

Жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон қилинган акциялар: номинал қиймати 500 сўм бўлган, 2 000 000 дона оддий эгаси ёзилган нақдсиз (хужжатсиз) акциялардан иборат.

4.11. Жамият ўз ҳўжалик фаолияти натижасидаги зарарларни қоплаш мақсадида акцияларни муомалага чиқариши мумкин эмас.

 

5. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ

 

5.1. Жамият ҳўжалик фаолияти натижасида олинган фойда, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг жамият мулки ҳисобланади ва амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Уставга асосан Жамият фондларини шакллантириш, қайта инвестициялаш ва акциялар бўйича дивиденд тўлаш учун ишлатилади.

5.2. Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.

Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.

5.3. Акциядорлар жамиятининг умумий йиғилиши қарорига биноан дивиденд пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари билан тўланиши мумкин.

Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

5.4. Жамият йилнинг ҳар чорагида, ҳар ярим йилда ёки йилига бир марта жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга (эълон қилишга) ҳақлидир.

5.5. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида, шунингдек жамият уставида дивиденд миқдори белгилаб қўйилган имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилади.

5.6. Дивидендлар Жамият тасарруфида қоладиган соф фойдадан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

Дивидендлар тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан
60 кундан кеч бўлмаслиги лозим.

5.7. Дивидендларни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

5.8. Жамият:

жамият устав фондининг (устав капиталининг) ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;

агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;

агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди (устав капитали) ва захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас.

5.9. Жамият дивидендлар миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади.

5.10. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.

5.11. Имтиёзли акциялар ўз эгаларига жамият фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, акциянинг номинал кийматига нисбатан 1 (бир) фоиздан 100 (юз) фоизгача микдорда дивидендлар олиш хукукини беради.

6. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИ

6.1. Жамиятни бошқарув органлари қуйидагилардан иборат:

- Акциядорларнинг умумий йиғилиши;

- Кузатув Кенгаши;

- Бошқарув органи.

7. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ МАЖЛИСИ

 

7.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатлари, мазкур Устав ва “Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширади.

7.2. Акциядорларнинг умумий йиғилишини жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

7.3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

7.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг бошқарув раиси (хорижий менежер)ни ва бошқарув аъзолари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботи, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш, жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш ҳақидаги масалалар ҳал этилади.

7.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

7.6. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

7.7. Жамиятнинг барча оддий акциялар битта акциядорга тегишли бўлган холатда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилмайди. Қонун ҳужжатлари ва мазкур устав билан акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бўйича қарорлар бундай акциядор томонидан якка тартибда қабул қилинади ҳамда ёзма шаклда расмийлаштирилади, жамиятнинг имтиёзли акциялари қонун ҳужатларига мувофиқ овоз бериш ҳуқуқини олиши ҳоллари бундан мустасно. Бунда қонун ҳужжатлари ва ушбу уставда белгиланган акциядорлар умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш тартибини ҳамда муддатларини белгиловчи қоидалар қўлланилмайди, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш муддатларига тааллуқли қоидалар бундан мустасно.

7.8. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, ушбу Уставда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

7.9. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган масалалар бўйича қуйидагилар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади:

жамиятнинг оддий акциялари эгалари бўлган акциядорлар;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг имтиёзли акциялари эгалари бўлган акциядорлар.

7.10. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг қарори, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

7.11. Ушбу Уставнинг 7.8. бандининг а, б, в, д, о, п, т - хат бошиларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

7.12. Акциядорларнинг умумий йиғилишини олиб бориш тартиби бўйича акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилиш тартиби ушбу устав ёки жамиятнинг акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган бошқа ҳужжатларида белгилаб қўйилади.

7.13. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

7.14. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари қонун ҳужжатларида ҳамда ушбу уставда назарда тутилган тартибга асосан ушбу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.

7.15. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

7.16. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият кузатув кенгашининг бошқарув раиси (хорижий менежер)ни ва бошқарув аъзолари билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамиятнинг уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси киради.

7.17. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли. Шунингдек, Акциядорлар (акциядор) жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.

7.18. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

7.19. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, тафтиш комиссиясининг ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.

7.20. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

7.21. Жамиятнинг тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

7.22. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

7.23. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

7.24. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

7.25. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

7.26. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.

7.27. Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.

7.28. Овоз бериш якунлари бўйича саноқ комиссияси овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади, баённома жумладан акциядорлар умумий йиғилишининг кворуми мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳам ўз ичига олади ва саноқ комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади.

7.29. Овоз бериш якунлари акциядорларнинг овоз бериш ўтказилган умумий йиғилишида ўқиб эшиттирилади, шунингдек акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин овоз бериш якунлари тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилиш орқали акциядорлар эътиборига етказилади.

7.30. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.

8. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

 

8.1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ушбу Устав ва қонунчилик билан акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

Жамият Кузатув кенгаши ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатлари, мазкур Устав ва “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширади.

8.2. Жамият кузатув кенгашининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:

- жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

- жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

- акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

- жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш, шунингдек аудиторлик текшириши ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига ҳақ тўлашнинг чекланган миқдорини белгилаш тўғрисидаги масалаларни акциядорлар умумий йиғилиши қарорига киритиш;

- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил қилиш;

- қонунда ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

- жамиятнинг йиллик ҳисоботи билан бирга жамиятнинг йиллик молия-ҳўжалик фаолиятини аудиторлик текшируви якунлари бўйича ташқи аудиторнинг ҳисобот ва хулосасини эшитиш ҳамда унинг натижалари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш. Бунда жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида ўттиз кун олдин жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим;

- йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича бошқарув органи ва ички аудит хизмати ҳисоботларини эшитиш ҳамда унинг натижалари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш;

- корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;

- ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш ва харажатларининг йиллик сметасини тасдиқлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

- жамият бошқарув раиси (хорижий менежер)ни ва бошқарув аъзоларини тасдиклаш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва хоказо), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш масалаларини хал қилиш;

- қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишига қадар ижроия органи ваколатини муддатидан илгари тўхтатиш ва бошқарув органи раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш;

- жамият бошқарув органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни бошқарув органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

- бошқарув органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;

-жамият тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан ҳамда аудиторлик ташкилотининг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилашга доир тавсиялар бериш;

- акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

- жамиятнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

- жамиятнинг бошқарув органлари фаолият тартибини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлаш;

- жамиятнинг ваколатхоналарини очиш ҳамда филиалларини ташкил этиш;

- жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;

- қонунчиликда белгиланган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

- жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;

- қонунчиликда белгиланган ҳолларда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

- жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- ушбу Устав ва қонунчиликка мувофиқ Кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш.

Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалаларни ҳал қилиш, жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

8.3. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари ушбу Устав ва қонунчиликда назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланадилар.

8.4. Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган шахсларнинг қайта сайланишлари чекланмайди. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қарори билан Кузатув кенгашининг аъзосини ҳар бири(ҳаммаси)нинг ваколати муддатидан илгари тўҳтатилиши мумкин.

8.5. Жамият Кузатув кенгашининг миқдор таркиби 9 (тўққиз) нафар аъзодан иборат.

8.6. Жамият бошқарув органининг аъзолари Кузатув кенгашига сайланишлари, тайинланишлари мумкин эмас. Муайян жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар мазкур жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари бўлиши мумкин эмас.

8.7. Кузатув кенгаши таркибига қонунда назарда тутилган тартибда ушбу жамиятнинг акциядорлари ҳисобланмаган шахслар ҳам сайланиши мумкин.

8.8. Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низом билан белгиланади.

8.9. Акциядор ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни жамият Кузатув кенгашининг битта номзодига тўлиқ беришга ёки бир нечта номзод ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.

8.10. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

8.11. Жамият Кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаши аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан Кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.

8.12. Жамият Кузатув кенгаши ўз раисини Кузатув кенгаши жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

8.13. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорлар умумий йиғилишида раислик қилади.

8.14. Жамият Кузатув кенгашининг раиси йўқлигида унинг вазифасини Кузатув кенгаши аъзоларидан бири бажариб туради.

8.15. Жамият номидан бошқарув раиси (хорижий менежер) ва бошқарув аъзолари билан тузиладиган шартнома Кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланади.

8.16. Жамият Кузатув кенгашининг мажлиси Кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббуси билан, Кузатув кенгашининг аъзоси, тафтиш комиссиясининг, жамият бошқарувя органининг, шунингдек мазкур Уставда белгилаб қўйилган бошқа шахсларнинг талабига биноан чақирилади.

Жамият Ккузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби мазкур Устав ва “Жамият Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомда белгилаб қўйилади.

Кузатув кенгаши мажлислари ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади.

8.17. Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум Кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.

8.18. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони жамият уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият бошқарув органи раҳбарининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.

8.19. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади, жамият Устави ва қонунчиликда бир овоздан қарор қабул қилиш белгиланган холатлар бундан мустасно. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолларда Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

8.20. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

8.21. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг 10 кундан кечиктирмай тузилади.

8.22. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

мажлис ўтказилган жой ва вақт;

мажлисда ҳозир бўлган шахслар;

мажлиснинг кун тартиби;

овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

қабул қилинган қарорлар.

8.23. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлиснинг баённомаси тўғрилиги учун жавобгардир.

8.24. Жамият Куатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) жамият Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

8.25. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият Кузатув кенгашининг аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўланиши ва (ёки) Кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларининг ўрни қопланиши мумкин. Бундай ҳақ ва тўловларнинг миқдорлари жамиятнинг “Кузатув кенгаши тўғрисида” ги Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

8.26. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорлик жамияти олдида қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ жавоб берадилар. Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар етказувчи қарорга қарши овоз берган жамият Кузатув кенгаши аъзолари жавобгарликдан озод қилинади.

8.27. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига ҳар чорак фаолияти якуни билан, жамиятнинг белгиланган бизнес-режа кўрсатгичларини бажарилишини инобатга олган ҳолда Кузатув кенгаши раисига энг кам иш ҳақининг 7 баробари, аъзоларига энг кам иш ҳақининг 6 баробари ҳамда Кузатув кенгаши котибига энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдори рағбатлантириш тўланади.

9. ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНИ

 

9.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш 5 (беш) кишидан иборат бўлган коллегиал бошқарув орган томонидан амалга оширилади.

Жамиятнинг коллегиал бошқарув органи таркиби “Бошқарув орган тўғрисида”ги Низомда белгиланади.

Акциядорлик жамияти бошқарув органининг раҳбари (бошқарув раиси)ни тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади;

Бунда бошқарув раиси, бошқарув аъзолари ва хорижий менежерлар жамият Кузатув кенгашининг тавсия асоида умумий йиғилиши қарори билан сайланади (тайинланади).

Жамият номидан жамиятнинг бошқарув раиси, бошқарув аъзолари ва хорижий менежерлар билан меҳнат шартномасини жамият Кузатув кенгашининг раиси ёки Кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади.

Бошқарув раиси (хорижий мнежер) коллегиал бошқарув орган ни бошқаради.

9.2. Жамият бошқарув раиси (хорижий менежер) ва бошқарув ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатлари, мазкур Устав ва “Жамият бошқарув органи тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширади.

    1. Кузатув кенгаши томонидан тайинланадиган жамият бошқарув раиси (хорижий менежер) ва бошқарув аъзоларининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, жамият Кузатув кенгашининг қарори билан белгиланган шахс унинг вазифаларини акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажариб туришига йўл қўйилади.
    2. Жамият бошқарув органининг ваколатига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.
    3. Бошқарув раиси (хорижий менежер)нинг вазифалари:

- ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, Акциядорлар умумий йигилиши ва Кузатув кенгашининг мутлақ ваколатига киритилган масалалардан ташқари;

- Акциядорлар умумий йигилиши ва жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;

- Акциядорлар умумий йигилиши ва жамият Кузатув кенгашига йиллик бизнес-режа ижроси бўйича, ҳамда ўз ваколатига кирувчи бошқа ишлар бўйича хисоботларни белгиланган муддатларда тақдим этиш;

- жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;

- жамият шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;

- жамият фаолиятини ва ижтимоий сохани ривожлантириш учун зарур бўлган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;

- жамият фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш;

- жамиятнинг барча таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;

- жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлигилигини таъминлаш, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилиши, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган жамият фаолияти тўгрисидаги маълумотлар тақдим этиш;

- жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўгрисидаги ҳужжатлар жамиятнинг Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ёки жамият ташқи ва ички аудитори талабига кўра тўсиқларсиз тақдим этилиши;

- давлат статистика ҳисоботи тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

- жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларнинг сақланиши, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса, жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати Кузатув кенгаши томонидан белгиланади;

- хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг жамият ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;

- жамиятни малакали ходимлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;

- меҳнат ва технология интизомига риоя қилиниши, ижтимоий кафолатларга риоя қилинишини таъминлаш ва жамият ходимларининг меҳнатини муҳофаза қилиш;

- жамоа музокораларида бошқарув орган вакилларининг иштирокини таъминлаш. Жамоа шартномалари ва битимлар тузилишида иш берувчи сифатида қатнашиш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;

- узоқ муддатли хизмат сафари ва меҳнат таътили вақтини Кузатув кенгаши билан келишиш, ўзи йўқлиги даврида ижроия орган рахбари вазифасини бажарувчи тўғрисида Кузатув кенгашига ахборот бериш;

- мазкур Устав ва қонунчилик билан ижроия органи ваколатига киритилган бошқа масалаларни амалга ошириш.

9.6. Бошқарув раиси (хорижий менежер) қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- акциядорлик жамиятининг Устави ёки бошқа ҳужжатлари ҳамда меҳнат шартномаси билан бошқарув раиси (хорижий менежер) ваколатига юклатилган жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш бўйича барча масалаларни мустақил ҳал этиш;

- акциядорлик жамияти номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан бўлган ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;

- акциядорлик жамиятининг Устави ёки бошқа ҳужжатлари билан олдиндан келишган доираларда унинг мол-мулки ва пул-маблагларини тасарруф қилиш;

- шартномалар ва контрактлар, шу жумладан меҳнат шартнома (контракт)лари тузиш;

- ишончномалар бериш;

- банкларда ҳисоб-китоб счётлари ва бошқа счётлар очиш;

- ўзига бўйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар бериш;

- ходимлар штатини тасдиқлаш, уни бутлаш;

- жамоа музокараларида Жамият номидан иштирок этиш ва жамоа шартномаларини тузиш;

- Жамият ходимларини моддий рағбатлантириш;

- Жамият ходимлардан ички меҳнат тартиби, ҳамда жамиятда амал қилаётган бошқа қоида ва тартибларга, шунингдек меҳнат шартномасига риоя қилишни талаб қилиш. Жамият ходимлари томонидан меҳнат интизомини бузган холатларда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш;

- ходим билан меҳнат шартномаси расмийлаштириш вақтида унинг учун Жамиятнинг хизмат ва тижорат сири деб белгиланувчи ахборотларнинг ҳажми ва таркибини белгилаш;

- мазкур Устав ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар.

Жамият коллегиал бошқарув органининг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларига қуйидагилар киради:

- Жамият бўлимлари фаолиятини бошқариш, жамиятнинг ишлаб чиқариш-техник хизматларига юклатилган топшириқларни муваффақиятли бажариш. Жорий ва истиқболли юк ташиш режаларининг ишлаб чиқилишини бошқариш, автотранспортларнинг техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш режа-жадвалларининг ва бошқа ишлаб чиқариш-техник хизматларнинг иш-режаларининг тайёрланишига рахбарлик қилиш;

- ўз ваколат доирасида ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолият масалалари бўйича буйруқлар чиқариш;

- меҳнат ва техник интизом (ички мехнат тартиби қоидалари, устав ва интизом тўғрисидаги низом ва қоидалар)га риоя қилиш;

- жамиятнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига рахбарлик қилиш.

- мехнат унумдорлиги, ишлаб чиқаришнинг самаралигини ва рентабеллигини оширишга қаратилган жамиятнинг иқтисодий фаолиятини ташкиллаштириш ва такомиллаштириш.

- лавозим йўриқномаси, мехнат шартномаси ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўз ваколат доирасига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.

9.7. Жамиятнинг бошқарув органини тузиш ҳамда унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш жамият Кузатув кенгашининг қарорига асосан амалга оширилади.

9.8. Жамият бошқарув раиси (хорижий менежер) ва бошқарув аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тегишинча қонун ҳужжатларида, ушбу уставда ҳамда улар билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Шартнома жамият номидан жамият Кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамиятнинг бошқарув раиси (хорижий менежер) ва бошқарув аъзолари билан тузиладиган шартномада уларнинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамият Кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак.

9.9. Жамиятнинг бошқарув раиси (хорижий менежер) ва бошқарув аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдори, жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади ва шартномада белгиланган бўлиши керак.

Жамият бошқарув органи (бошқарув) хизматига ҳақ тўлаш ҳамда ҳақ ва компенсацияларнинг миқдори жамиятнинг “Бошқарув органи тўғрисида”ги Низомда белгиланади.

    1. Жамиятнинг бошқарув раиси вазифаларини бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозим билан биргаликда эгаллаб туришга фақат жамият Кузатув кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади.
    2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамият Кузатув кенгаши жамиятнинг бошқарув раиси (хорижий менежер) ва бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани агар бошқарув раиси (хорижий менежер) ва бошқарув аъзолари томонидан шартнома шартлари бузилган тақдирда тугатишга (бекор қилишга) ҳақли.
    3. Жамият Кузатув кенгаши жамиятнинг бошқарув раиси (хорижий менежер) ва бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани, агар бошқарув раиси (хорижий менежер) ва бошқарув аъзолари жамият уставини қўпол тарзда бузса ёки бошқарув раиси (хорижий менежер) ва бошқарув аъзоларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.
    4. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан жамият бошқарув раиси (хорижий менежер) ва бошқарув аъзоларининг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, жамият бошқарув раиси (хорижий менежер) ва бошқарув аъзоларининг ваколатларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги масала ўша йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши ёхуд жамият бошқарув раиси (хорижий менежер) ва бошқарув аъзолари вазифасини вақтинча бажарувчи шахсни тайинлаган ҳолда акциядорларнинг яқин орадаги умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин.
    5. Жамият бошқарув органи фаолиятини ташкил этиш қонун ҳужжатлари, мазкур Устав ва “Жамият бошқарув органи тўғрисида”ги Низомга асосан тартибга солинади.

 

10. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ, БОШҚАРУВ РАИСИ (ХОРИЖИЙ МЕНЕЖЕР) ВА БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

10.1. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, бошқарув раиси (хорижий менежер) ва бошқарув аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим ва белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

10.2. Агар ушбу боб қоидаларига мувофиқ бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

10.3. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.

 

11. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

а) Тафтиш комиссияси

    1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга тафтиш комиссияси сайланади. Жамият тафтиш комиссияси сон таркиби 3 кишидан иборат.
    2. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
    3. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколат доираси ва фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳужжатлари, ушбу устав ва акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган “Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низом билан белгиланади.
    4. Жамият тафтиш комиссиясининг ёзма талабига кўра жамият бошқарув органида мансабни эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этиши шарт.
    5. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.
    6. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият Кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

11.7. Жамиятнинг тафтиш комиссияси жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича ҳисобот ва хулоса тузади, бу хулосада:

жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилади.

11.8. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича тафтиш комиссия ҳисобот ва хулосаси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.

11.9. Тафтиш комиссияси жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият Кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади.

11.10. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига ўзларига юклатилган ваизфаарни тўлиқ бажарилишини ҳисобга олгавн ҳолда моливий-хўжалик фаолияти учун бир йилда бир марта энг кам иш хакининг 5 баробари микдорида рағбатлантириш тўланади.

б) Жамиятнинг ички аудит хизмати

    1. Жамият активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлганда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.
    2. Жамиятнинг ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.
    3. Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

в) Аудиторлик ташкилоти (ташқи аудитор)

    1. Аудиторлик ташкилоти жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият молия-хўжалик фаолиятининг текширилишини амалга оширади ва унга текшириш якунлари бўйича ҳисобот ҳамда аудиторлик хулосасини тақдим этади.
    2. Аудиторлик ташкилоти жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборот ҳақидаги нотўғри хулосани ўз ичига олган аудиторлик хулосаси тузилганлиги оқибатида етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар бўлади.
    3. Жамиятнинг ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш танлов асосида амалга оширилади.

12. ЖАМИЯТНИНГ КОРПОРАТИВ МАСЛАҲАТЧИСИ

12.1. Жамият Кузатув кенгаши томонидан унга ҳисобдор бўлган ва корпоратив қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифасини бажарувчи жамият корпоратив маслаҳатчиси лавозимини жорий этилиши мумкин.

12.2. Жамият корпоратив маслаҳатчисининг фаолияти жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.

 

 

 

13. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

13.1. Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга асосан ҳал қилинади.

13.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.

13.3. Мазкур Устав Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.

13.4. Мазкур Уставда назарда тутилмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинади.

11.10. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига тафтиш комиссиясидаги фаолияти учун бир йилда бир марта энг кам иш хакининг 5 баробаригача микдорида рағбатлантириш тўланиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Buxoroneftgazavtonaql”

аksiyadorlik jamiyati

бошқарув раиси ________________________ Х.Т.Саидов

(имзо)

М.Ў.